|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :) | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
20.10.2011 08:41 | #1101 |
Мени ширин орзуларим сиз билан
Энди бу орзуларим бўлди аромним Менинг осмонимда сунди сўнги қуёш Бу оламда сенсиз ёқдир менга хаёт (С)
__________________
JAVOBLAR.UZ |
|
|
Ответить |
20.10.2011 09:14 | #1102 | |
SQBNMF
Сообщений: 212
+ 3,689
244/106
– 89
1/1
|
Цитата:
Бўлди армон, энди бу орзуларим Менинг осмонимда сўнди бу қуёш Бу оламда йўқ хеч менга издош ўзбек тилига таржима килишга харакат килиб курдим. |
|
|
Ответить |
4 "+" от:
|
20.10.2011 21:29 | #1104 |
САДОҚАТ
(Сенга юз йилдан сунг юбориладиган мактуб) Қара, сиринг каби сориғ япроғлар, Рангин умидимдай узилди бир-бир. Елга дил очади хазон ўйноқлаб, Диллар очилади, очилмайди сир. Қара, сиринг каби соқов бу дарахт, Кўкка қўл чўзади—тилайди недир. Кимгадир тахт керак, яна кимга бахт, Қўллар очилади, очилмайди сир. Қара, кўк кўксидан йўл очди чақмоқ, Кўз очиб юмгунча тўкилди ёмғир. Кўз очиб, денгизга йўл солди булоқ, Йўллар очилади, очилмайди сир. Қара, гул баргидай очилган қанот, Ортиқ ортиқ орзуларим тутолмас тақдир. Ўнинчи гулинг ҳам очилган ҳайхот, Гуллар очилади, очилмайди сир... |
|
|
Ответить |
3 "+" от:
|
21.10.2011 07:05 | #1105 |
Freelancer
consultant
Сообщений: 1,749
+ 4,053
3,248/1,245
– 266
151/145
|
Сўрарман, ғамзада элнинг юрак дардига не чора,
Келур ғайбдин садо: ёлғиз адолатдир, адолатдир. (Эркин Воҳидов) Этиб тавба гуноҳлардан, чин ихлос-ла қадам қўйган, Ибодат ҳар мусулмон чун шафоатдир, шафоатдир. Ёниб дилдан ҳақиқат чун, куйиб, майли, тамом ўлсам Кўнгул узра ўшал асли ҳаловатдир, ҳаловатдир Сабр айлаб мусибатга, қувончларга шукр қилсам, Бор вужуд-ла зикр этмак, тиловатдир, тиловатдир. Ики олам саодатга эришмоққа тамал қайда, Дея сўрса, жавоби ул диёнатдир, диёнатдир. Қароликни қувиб қалбдан, зиёга жой бериш бахтдир. Илм-фанга улуш қўшмоқ, фароғатдир, фароғатдир. Залолатдан буриб юзни, жаҳолатга юмиб кўзни, Бутун имон ила кетмоқ, матонатдир, матонатдир. Аё, Масъуд, улуғлардан дуо сўргин, сабаб улки – Дуолардан бино қурмоқ саодатдир, саодатдир. (с)
__________________
Мой ЖЖ |
|
Ответить |
5 "+" от:
|
22.10.2011 20:54 | #1106 |
ЭСКИ ДЕВОР
Болалик. Ўртоғим капалак, сабо, Қувалаш* ўйнардик намозшомгача. Йўлимга чироқлар ёққанча само, Мени чорлар эди тонггача... Саҳарлар маст эдим, асов ўйларим Осмону фалакда қанот ёйсалар. Жимгина ўтлаган қўйларим... Биллур сирға таққан майсалар... Эсимда зилол сув қўшиқ айтганда, Кўзни юмганча бош чайқаган ялпиз. Кўча супургани чиққанда, Ҳеч иши унмаган қўшни қиз. Райҳон тўла ҳовли. Пахса деворлар. Ва қўшни томонга бўйлаган дарахт. Боғ ичра таралган алёрлар, Деворни бузамиз, деган буюк аҳд. Кейин... Кейин бирдан кўкка туташди йўлим, Қўшни томондаям бўлди ёр-ёрлар. Эсга тушса ҳамон бузилар кўнглим, Ҳамон бузилмаган эски деворлар. -------------------------------------- *Кувалаш -- кувламачок. (шева) Последний раз редактировалось мафтун; 22.10.2011 в 20:59. |
|
|
Ответить |
3 "+" от:
|
Реклама и уведомления | |
22.10.2011 20:55 | #1107 |
СОҒИНДИМ
Ҳамон овунмади мусофир кўнглим, Йиллардай чўзилиб кетди йўллар ҳам. Йўл қараб онамдай ичиккан синглим Райҳонни соғиндим, соғинган бўлсам. Бир пайт балиқдай пок, беғубор эдим, Сувдай тиниқ эди, о, кўнгилгинам. Мен ёлғиз қуёшга харидор эдим, Уммонни соғиндим соғинган бўлсам. Шамолларни қувган бургут эдим мен, Чақмоқ туғиларди нигоҳларимдан. Ёмғирдек покиза, юрак бағри кенг, Осмонни соғиндим соғинган бўлсам. Бу забун ҳолимдан кимга арз этай— Ўзимнинг олдимда ўзимман мулзам. Дилни қавартирди қаламим, нетай, Кетмонни соғиндим соғинган бўлсам. |
|
|
Ответить |
2 "+" от:
|
22.10.2011 20:56 | #1108 |
ҚАДРДОН
Кўз ўнгимда хатоларнинг чанги ҳамон, Бўйнимдаги гуноҳларим янги ҳамон, Кетмас сира ҳижронларнинг ранги ҳамон, Юзимдаги сориғларим қадрдондир. Мен ҳеч кимни ахтармадим дўстдан бошқа, Изим тўлиб бораверди таъна, тошга. Не савдолар тушмади-я шўрлик бошга, Бошимдаги ёриқларим қадрдондир. Муҳаббатни эрмак билдим, ёронларим, Қанча дилни вайрон этди ёлғонларим. Энди бўлса изтиробу армонларим, Кўксимдаги оғриқларим қадрдондир. От айланиб қозиғини топар бу кун, Мен ўзимга келдим мана кўркам, дуркун. Топган обрў, давлатларим бари бир пул — Қирқ ямоқ чориғларим қадрдондир. |
|
|
Ответить |
3 "+" от:
|
22.10.2011 21:57 | #1109 | |
|
Цитата:
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
|
Ответить |
2 "+" от:
|
24.10.2011 05:06 | #1110 |
Ниҳолнинг куз билан
юз тутгани ҳақида Янги ниҳол , баҳор фарзанди, (Ҳали эрка , ҳали у тантиқ), Гуллаб , яшнаб ўтиб кўклам , ёз, Энди кузга бўлганди банди... Илк бор кузни қаршилар ниҳол, Кўп ишлардан у ҳайрон-у – лол. Совуқ шамол сочин тортқилаб, Туни билан қилади беҳол. Япроғидан айро бўлсинми? Айролиқдан ғамга тўлсинми? Ё баргидан оқизиб кўз ёш, Кўз ёшида чўмиб ўлсинми? Яланғочлаб титратар ёмғир, Муштчалари совуқ ва оғир. Ҳали яна қиш бор – қор тўзон... Сен йиғлама , кел, бағримга кир. 24.10. 2005 (C) |
|
|
Ответить |
2 "+" от:
|
|