|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Маърифат Адабиёт, тарих, таълим, маданият, санъат ва ҳоказо |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
28.09.2011 11:45 | #23 |
net
net
Сообщений: 497
+ 612
393/230
– 41
22/22
|
Nahotki? Men esa boshqacha o'ylar ekanman...
Shovqin bor, shovqinning yo'qligi uchun sokinlik bor,bu degani aslida sokinlik yo'q. ya'ni aniqrog'i shovqinning yo'qligi uchun sokinlik bor....Shovqinni eshitmaganingiz uchun sokinlik bor deysiz...balki, Siz, shuni eshita bilish deb aytayotgandrsiz.... R |
|
Ответить |
28.09.2011 13:30 | #24 | |||
Сообщений: 574
+ 440
311/211
– 78
27/20
|
Цитата:
__________________
Nur bor joyda soya bor. |
|||
|
Ответить |
28.09.2011 14:01 | #25 |
Сообщений: 174
+ 205
140/60
– 58
48/18
|
Albatta boy bo'lish yaxshi. Diniy va dunyoviy tarafdan olib qaraganda ham. Avvalo o'z ehtiyojlaringizni to'liq qondirish imkoni bo'ladi. Xayriya ishlari, katta-katta maqsad va rejalaringizni amalga oshira olasiz. Davlat uchun ham fuqaro boy bo'lgani afzal. Ko'proq soliq to'laysiz, ijtimoiy yordamga muhtoj bo'lmaysiz, o'zingizni-o'zingiz eplab yurasiz, tadbirkorlik bilan shug'ullanib yangi ish o'rinlari tashkil qilishingiz, iqtisodiyotning yaxshilanishiga o'z xissangizni qo'shishingiz mumkin. Umuman odam inert bo'lmasligi, boy bo'lishga harakat qilishi kerak deb hisoblayman.
|
|
Ответить |
2 "+" от:
|
29.09.2011 12:17 | #30 |
|
Мдя, қизиқ мавзу булибди....
Мавзу бўйича фикрларимни билдирмоқчиман.... Мен бой оилада туғилмадим, хеч кимдан кўпимиз ва ҳеч кимдан камимиз бўлмаган, отамнинг тўнғичмиман, мендан кейин 2 та укам, 2 та синглдим бор. Отам бутун умр қурилиш соҳасида ишлаган, оддий сваршикликдан бошлаб, хозирда алоҳида хусусий қурилиш фирмаси бор. Лекин хозирда пули менга бирамас иккита мошина олиб борешига етса ҳам, менга бундай яхшиликни раво кўрмайди. Мен бу гаплар билан отамни ёмонламокчимасман, демокчиманки у бу ишларни мени ўйлаб, яхши кўргани учун килмайди. Бунга бир қатор сабаблар бор. Туғилибманки, отам доим мени ва укаларимни касб эгаллашга ундаган. Мактабнинг 6 - синифини битирганим биламанки то харбий хизматдан келиб ички ишлар идораларига ишга киргунумча бўш вақтимда қурилишда сваршик, бетоншик, монтажник, каменшик, мраморшик, кафельшик бўлиб ишлаганман. Бир тарафдан бу ҳолат менга ёмон кўринарди. Одамларни болаларига ўхшаб (ўзимни боламдан мисол олиб айтаяпман) паркма парк айланиб, тоғларга чиқиб, чўмишларга бориб, ўртоқлар билан бошқа шаҳарларга сайир қилмаганман. Доим бу нарсаларни ўйласам ҳафа бўлардим. Отам вақти келиб тушнасан деб койирдилар. Вақти ҳам келди. Уйланишим керак, вақт ўтаяпти, уйни ремонт қилиш керак, расходларни отам билан ҳисобладик, озгина етмаяпти. Ремон қимматга тушаяпти, шунда укам "Ада ўзимиз қиламиз ремонтни" деди. Ўшанда отам бизга керак бўлган барча қурилиш молларини олиб бериб, онамни ва синглилларимни олиб бир ойга додамникига меҳмон кетган, биз 3та ака-ука ремонт қилганмиз. Ремонтни ҳам килдик, охирида қилинган ишни натижасини кўриб, отамга айтган сўзларим ҳечам эсимдан чиқмайди. "Ада, яна битта ўғил қилинг, орамизда плотник йўқ экан" дегандим. Отам роса кулган эдилар. Ана энди бу ҳолатни тушунтириб беришга ҳаракат қиламан. Отам биз 3 та ўғилни ҳар биримизни алоҳида ўзи билган касбларга ўргатган. Масалан мен Монтажник, кафельчи, мраморчиман... Тўғрироғи шу йўсинларда доимо ишлаб бу ишларни мукаммал биламан. Мендан кейинги укам ремонтчи, яъни шпаклевка, буяш, хоналарнинг пардоз андози, обой ёпиштириш бўйича кўп нарсаларни билади. Кичкина укам эса слесарь ва электрик, труба, газ, сув қурилмалари, электрик қурилмаларни ҳаммасини тушунади ва тузатиб ўрната олади. Лекин биронтамиз тахта ёғоч билан ишламас эканмиз.... Шунга отамга ўша гапни айтгандим.. Хуллас нима демокчиман бу гапларим билан.... Давлатимиз раҳбари шундай шароитни яратибдики, ўнг қўлинг қилган ишни чап қўлинг билмаса қил тирикчилигингни, бой бўл, ҳеч ким бу нарсани сенга қилма демайди, лекин ҳар бир қилинган иш қонун доирасидан чиқмаслиги керак... Мен шундай бойларни биламанки, мен тугул отамни ҳам етита авлодини мол мулкини сотиб олишга қурби етади, лекин сиз уни кўрсангиз бу бой демайсиз, доим ўнг қўли кўксидан тушмайди, қўни қўшниларига тўрт букланиб салом беради.... Уни сизга бўлган ҳурматини кўрсангиз оғзингиз очилиб қолади.... Лекин шундайлар борки, сал пули кўпайиб қолса босар турсани билмай қолади.. Охири оқибат нима билан тугаши ҳаммага маълум... Гапини бошида айтган гапларимга келсам, нега отам шундай шаротит бўлсада менга яхшилик қилмайди? Чунки мен бу яхшиликни отамдан қабул қилмайман... Мени отам устирди, пулини тўлаб булса ҳам ўқитди... Уйлантирди... алоҳида чиқиб кетганимга ман 4 йил ҳам бўлибди... 2 йил квартирама-квартира тошкентни яшамаган маҳллам қолмади... Шунда кунлар бўлдики боламга каша олиб беролмадим... Болам оч ухлади... Лекин ортга чекинмадим... Ишладим, йиғдим, қийналдим, хотинимга минг марта рахмат шунча қийинчиликларда ортимда тоғдек туриб ҳеч бўлмаса ширин сўзлар билан менга далда бўлди. Уй олдим, кичиккина фермача қилдим... Ана энди секин секин ердан баланд ўтдан паст бўлиб юрибман.... Одамни ёши ўтган сари кўп нарсани тушуниб бораверар экан... Агар инсонни етти мучали соғ бўлса дунёнинг барча бойлиги ҳам керак эмас... Мен ҳар доим ҳаммага айтгман, Мени бойлигим бу - мени фарзандим, мени турмуш ўртоғим, мени тинч осуда ҳаётим ва энг оҳиргиси мени соғлиғим... Ҳали соғманки ҳеч кимга қарам бўлмайман ва мени ҳеч ким ҳафа қилолмайди.. Менимча бойлик мана шундай нарсалар билан ўлчанади.... Камбағалликкка келсак, бир ривотяни эсалдим.. Бир камбағал инсон бор экан, уни 8 та фарзанди бор экан, қозон қайнатишга пули етмас экан, унинг қўшниси диндор бой киши экан, ҳар куни ўша бойнинг олдига чиқиб пул қарзга сўрар экан, бир куни яна чиқиб пул сўраса, бой мен сенга айтганинг бераман менга ўнг қўлингни берасан дебди, шунда камбағал йўғ-е ўнг қўлим овқат ейишим учун керак деби. Хуллас шундай қилиб бой унинг барча тана азоларни сўрабди, камабғал уларни биронтасини беришга рози бўлмабди. Шунда бой: - "Етти мучалинг соғ эркак кишисан, нега бўлмаса ҳаётдан нолиб доим мендан қарз сўрайсан" деган экан. Демоқчиманки, ҳамма нарса инсонга боғлиқ ўзида бўлмаса қийин, бойми камабағалми фарқи йўқ, одамийлиги йўқолмасин.
__________________
Исключительно отвечаю от своего имени. Последний раз редактировалось Utkir Mahmudov; 29.09.2011 в 12:23. |
|
Ответить |
6 "+" от:
|
|