|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать. | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ўзбекистон ва дунё янгиликлари Дунёда бўлаётган воқеаларга оид янгиликлар, хабарлар ва тафсилотлар |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
10.06.2011 15:01 | #1 | ||
ИФТИХОР Бир гал анча олис сафарга чиқишга тўгри келди. Аввал Германияга учдик. Ундан Америкага. Сўнг Швейцарияга. Кейин Англияга... Ниҳоят Лондондан Тошкентга учадиган бўлдик. Ҳаво кемасига чиқишимиз билан осойишта ва ёқимли овоз янгради: «Ассалому алайкум, хонимлар ва жаноблар! Сизларни «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиа-компанияси номидан муборакбод этамиз!» Ростини айтсам, кўзимдан ёш чиқиб кетди. Бу сўзлар менинг тилимда, она тилимда жаранглади! Ватанимдан минглаб чақирим нарида, тагин юзлаб хорижий йўловчилар ўтирган кемада!.. Ақалли мана шу ҳолатнинг ўзи учун Истиқлолга минг бора "таъзим" қилишга тайёрман! Ўткир Ҳошимов. "Дафтар ҳошиясидаги битиклар" |
|||
|
Ответить |
6 "+" от:
|
10.06.2011 15:19 | #2 |
AKA:3Dman
Сообщений: 1,556
+ 1,993
1,466/628
– 253
99/50
|
Хм, армиядан келганимда телевизордаги дикторларнинг "Ас-салому алайкум" деб курсатувни бошлаганларида (Олдин "Салом уртоклар" дейишарди ута жиддий охангда) ва бошларидаги дуппини курганимда ичимда канакадир бир тулкинланиш пайдо булганди.
|
|
Ответить |
10.06.2011 15:38 | #3 |
Сообщений: 1,829
+ 814
1,598/765
– 60
19/16
|
Олдинлари хизмат (армия) га керак бўлса европа мамлакатларига борилардику, ўша вақтда бир қишлоқдошим Чехияга тушган экан. Ҳарбий қисмнинг хожатхонасига кирганда кўзи девордаги ёзувга тушиб, йиғлаб юборган экан. Яъни деворда шундай ёзилган: "Хасака каталата ИСЛАМБЕК" - деб, пастидан "БУ ЕРДА ИСЛОМБЕК БЎЛГАН" - деб ўзбекчалаб ёзиб қўйган экан. Ана шу Исломбекнинг ўзи ҳам бизнинг қишлоқдан. Лекин 2 йил олдин шу ерда бўлган экан. Жуда ҳам қувноқ одам. Чех тилини билмаганидан оғзига келган сўзларни ёзганини гапириб берганди.
|
|
Ответить |
11.06.2011 03:32 | #5 |
Тилга эътибор – элга эътибор, шу нарсани қаерда бўлсак ҳам унутмаслигимиз керак... она тилимиз шаънини ўзимиз баландга кўтармасак, ким тилимиз учун қайғуради... бу билан бошқа тилларни ерга ураётганимиз йўқ... менимча ўз тилини яхши кўрмаган одам бошқа тилларни яхши кўра олмайди... (яъни ўз онасини яхши кўрмаган одам қўшни холани яхши кўриши ғалати эмасми?)
Шунинг учун ўз тилимизда мулоқот қилишдан уялмаслигимиз керак... Тилимизни ҳурмат қилинишини таъминлашимиз керак... |
|
|
Ответить |
3 "+" от:
|
12.06.2011 08:28 | #6 |
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
|
Бир олима дарсда ғалати сўз ва ибораларни қўлларкан. Унинг шогирди магистрлик диссертациясида ҳатто кичик сарлавҳалардан бирига: "Натижакорлик" деб қўйганини кўриб энсам қотди...
Унга эътироз билдирсам, бу рус тилидаги фалон сўзнинг айнан таржимаси, деб туриб олди... Бир пайтлар қайсидир газетада сабзавоткорлар ҳақида сўз юритган бир мухбир "бодрингкорлар", "помидоркорлар" каби сўзларни ҳам ўйламай-натмай ишлатганини танқид қилгандим. "Натижакорлик", "бодрингкорлар", "помидоркорлар", "менсизлик" каби ясама (менимча, ўта беўхшов!) сўзлар тилимизни бойитадими ё... |
|
Ответить |
12.06.2011 08:41 | #8 | |
Цитата:
|
||
|
Ответить |
"+" от:
|
14.06.2011 07:36 | #10 | |
Заблокирован(а)
internet
funtik
Сообщений: 99
+ 0
24/18
– 0
10/6
|
Цитата:
масалан, дорилфунун, тайёрагоҳ, ойнаи жаҳон ва ҳ.к. улар вақт ўтиши билан кам қўлланиб охири уларни европалашган вариантлари қўллана бошлади. Хотя булар чиройли эшитилса ҳам. мен юқоридаги сўзларга яна кўп сўзлар қўшиш мумкин дейман. думбултентак, тақирбош, жиприқи, таралла-бедод, ҳаа. натижакорлик - бу результативность бўлса керак шундайми?! |
|
|
Ответить |
|