|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
12.07.2011 15:33 | #111 | |
Ер усти
одамийлик
Сообщений: 25
+ 11
39/19
– 0
0/0
|
Цитата:
Афсус мен ҳам бу киши ҳақида билмайман. Агар маълумот чиқиб қолса албатта жавоб қиламан. Инша Аллоҳ. |
|
|
Ответить |
12.07.2011 15:48 | #112 |
Сообщений: 769
+ 2,104
1,209/531
– 1
2/2
|
Rahmat Romiy! Bizni xursand qildingiz. Albatta Fikr.uzga (http://fikr.uz/) Nigora opam aytganlaridek blog ochamiz, siz ham a'zo bo'lib u yerda qimmatli ma'lumotlaringiz va fikrlaringizni berib borishdan bizni bebahra etmaysiz degan umiddamiz.
Alloh barcha amallarimizni xayrli qilsin...
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy |
|
Ответить |
3 "+" от:
|
Реклама и уведомления | |
14.07.2011 14:40 | #113 | ||
Ер усти
одамийлик
Сообщений: 25
+ 11
39/19
– 0
0/0
|
Дунёлиғдин пири раҳбар бўлса айтур бер-бер,
Халқ аросинда қаландар бўлса айтур бер-бер. Кечаи-кундуз тамаъ айлаб, эшикларда юруб, Шайхул олам тожи барсар бўлса айтур бер-бер. Ёнида ҳамроҳ бўлуб шайтон сифат одам юрур, Кимки учраб рў-барў гар бўлса айтур бер-бер. Мол-пулни ташлаб откон таркин айлаб беибо, Кўрсатуб йўлларни раҳбар бўлса айтур бер-бер. Ҳақ учун жонин фидо айлаб бу йўлда ончунон, Хулқи-хўйи муаттар бўлса айтур бер-бер. Қози, муфти, мударрис бетамаъсиз юрмағай, Холисан лиллаҳ биродар бўлса айтур бер-бер. Мурни оғритмагон одам кўрунса кўзға бас, Аҳди боғлаб чун мақаррар бўлса айтур бер-бер. Зийнати дунёи-дунни меҳридин ўттим дебон, Эл кўзиға хўб камтар бўлса айтур бер-бер. Тавба денг эй ёри дўстлар, Ҳаққа тинмай ёлбориб, Давлату мулки Искандар бўлса айтур бер-бер. Дунёда бир ол, бир олни истадим доим юруб, Хоҳ яхши, хоҳ ёмонлар бўлса айтур бер-бер. Бетамаъ одамни Рожий, кўрмадим асло бу кун, Чунки олам моли дарбар бўлса айтур бер-бер. .................................................. ............... Холисан лиллаҳ - холис Аллоҳ учун Мур - чумоли |
||
|
Ответить |
4 "+" от:
|
26.07.2011 04:55 | #114 | ||
Ер усти
одамийлик
Сообщений: 25
+ 11
39/19
– 0
0/0
|
Қуёш, қуёш, қуёш осо жамолин ул дилбар,
Очиб, очиб, очиб оламни айлади анвар. Кўруб, кўруб, кўруб они йироқдин ман зор, Сочиб, сочиб, сочиб оҳим била жаҳонға шарар. Бориб, бориб, бориб йиқилдим ўздин андоқким, Таним, таним, таним ичра йўқ эрди жондин асар. Манинг, манинг, манинг ушбу йиқилмоғим кўрубон, Юруб, юруб, юруб ўлди қошимға лутфи овар. Келиб, келиб, келиб айлаб неча табассумлар, Сўруб, сўруб, сўруб этти талаттуф ила назар. Тутуб, тутуб, тутуб илгим деди қўб эй бекас, Кетиб, кетиб, кетиб ўздин эл ичра бўлма самар. Лабин, лабин, лабин оғзимға қўйди доғи деди, Тотиб, тотиб, тотиб айт ушбу тотли бошакар. Уёл, уёл, уёл эй Рожий ушбу сўзлардин, Магар, магар, магар этмишсан ўзга ёваҳ ҳунар. |
||
|
Ответить |
"+" от:
|
26.07.2011 05:08 | #115 | ||
Ер усти
одамийлик
Сообщений: 25
+ 11
39/19
– 0
0/0
|
Нигоро, ой жамолингни кўруб бир дам тўёрманму,
Ўшал кун даргоҳингда ёстиниб ул дам ўлорманму. Бўлуб соқий қадаҳ хуммори ташна қулларға, Агар лутфу карам қилсанг, ки ман андин ичорманму. Нигоҳинг ҳаста ошиқларға гўё меҳри шафқатдур, Қатори ёри-жоно шафқати шояд кўрорманму. Муҳибби хос қуллардек доим ётибман остонангда, Дами инъом чунким илтифотингни ман топорманму. Гадойи шайъуниллаҳ деб турубман ёлбориб доим, Қуруқ қайтарма Рожийни, бўлуб навмид ёнорманму. |
||
|
Ответить |
2 "+" от:
|
|