|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать. | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
ZiyoNET Общественная образовательная сеть |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
13.08.2012 13:18 | #4101 |
Жавоб тўғри.Яна бир фокус.Буям эски фокуслардан.
-5---4---3---2---1 -------------------- 16---8---4---2---1 17---9---5---3---3 18---10--6---6---5 19---11--7---7---7 20---12--12--10--9 21---13--13--11--11 22---14--14--14--13 23---15--15--15--15 24---24--20--18--17 25---25--21--19--19 26---26--22--22--21 27---27--23--23--23 28---28--28--26--25 29---29--29--27--27 30---30--30--30--29 31---31--31--31--31 --------------------- Кўриб турганингиздек оддий таблица.Лекин бу таблица мўжизавий ҳислатга эга. Фарзандларим 1 дан 31 гача бўлган сонни ўйлашар эди.Сўнг менга ўйлаган сони қайси устунларда бор эканини айтишар эди.мен эса таблицага қарамай неча сонни ўйлаганини айтиб берардим.Мен бу ни қандай амалга оширардим?(илова:энг юқоридаги 5-4-3-2-1-булар устунларнинг номерлари. Оффтоп: Таблицанинг тузилиши йиллар ўтиб ёдимдан кўтарилган экан.Кичик ўғлим уйдаги блокнотимдан кўчириб,менга интернет орқали ташлаб берди.Қизиқ фокус.
__________________
.Доно учун атроф тўла минг жумбоқ, нодон учун ҳаммаси аён бироқ. Последний раз редактировалось Баходир кушаков; 13.08.2012 в 13:21. |
|
|
Ответить |
14.08.2012 10:31 | #4102 |
Менимча эпласа бўлади.
Бунинг учун жадвалнинг биринчи каторини эслаб қолиш етарли. Жадвалнинг биринчи қаторидаги сонлар 1, 2, 4, 8, 16. Ана энди кайси устунни айтса уша сонларни йиғиндисини хисоблаб борамиз. Масалан биз ўйлаган сон 1, 3, 5 устунларда бор. Демак уйланган сон 1+4+16, яъни 21. Текшириш учун яна мисол: биз уйлаган сон хамма устунларда бор. Демак 1+2+4+8+16, яъни 31.
__________________
Масофага хамрох, манзилга тинчлик керак... |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
Реклама и уведомления | |
14.08.2012 10:42 | #4103 |
Қойил.Кутганимдан анча тез.Ҳа шу бешта сонни ёдлаб қолиш кифоя.8-синф пайтимизда,домла эринмай таблицани доскага ёзиб кейин қарамай биз ўйлаган сонларни топиб роса бошимизни қотирган эди."Сеҳрли таблица"деб номланади бу фокус.
__________________
.Доно учун атроф тўла минг жумбоқ, нодон учун ҳаммаси аён бироқ. |
|
|
Ответить |
14.08.2012 11:09 | #4104 |
Сонлар олами жуда қизиқ.Унда сиз кутмаган ҳолатлар юзага келиши,ёки сонлар билан бўладиган айрим шартномаларда,фирибгарлар томонидан алданиб қолиши ҳам мумкин одам.Сонларнинг жуда бир ҳислатлилари ҳам бўлади.Ҳозир эътиборингизга ўша ғалати ҳислати бор сонни ҳавола этаман.
12345679 Кўриб турганингиздек,1 дан 9 гача бўлган сонлар.Бу 12 миллион 345 минг 679. Ҳар қандай арифметик амал бажариб бўлса ҳам,шу сонда қизиқроқ бир қонуниятга ўҳшаган натижани топиш керак.Бу ерда вариантлар кўп бўлиши мумкин.Лекин айтилса зарар қилмайди.Баҳонада биз ҳам ўрганиб оламиз. Тўғри жавоб эса,фақат мен ўйлаган вариант топилсагина ҳисобланади.
__________________
.Доно учун атроф тўла минг жумбоқ, нодон учун ҳаммаси аён бироқ. |
|
|
Ответить |
14.08.2012 11:29 | #4105 |
Оффтоп: Юқорида фирибгарлар дедим,шундай бир воқеа бўлган.Бир мистер кўчада кетаётса,рўпарасидан бир қора плащ,қора шляпа кийган одам келиб қолибди.Ва мистерга:-Мен сизга бир нарса таклиф қилмоқчиман,агар истасангиз шуни амалга оширамиз-дебди.Қандай таклиф экан эшитайликчи-деса мистер.Нотаниш:-мен сизга ҳар кун эрталаб,уйингизга бир ой давомида 100 минг доллардан олиб келиб бераман.Сиз эса эвазига биринчи кун бир цент,иккинчи кун 2 цент,учинчи кун 4 цент,қисқаси ҳар 100 минг долларимга кечагининг икки баравари миқдорида цент берасиз ва бу ҳолат бир ой мобайнида давом этади -дебди.Лақма мистер дарҳол рози бўлибди.Лекин бир ойдан кейин ўзи яҳшигина миқдорда пул зиён қилибди.Қандай зиён қилиши мумкинлигини,қизиққанлар ўзлари ҳисоблаб кўрсин.
__________________
.Доно учун атроф тўла минг жумбоқ, нодон учун ҳаммаси аён бироқ. Последний раз редактировалось Баходир кушаков; 14.08.2012 в 11:35. |
|
|
Ответить |
14.08.2012 11:49 | #4106 | |
Цитата:
Бу каби оптик иллюзияларни олдини олиш учун суммаларни ёзма равишда ёзиш талаб қилинади.
__________________
Масофага хамрох, манзилга тинчлик керак... |
||
|
Ответить |
14.08.2012 12:01 | #4107 | |
Цитата:
Мана шу сўзим чалғитган бўлиши мумкин.8 дан ташқари дейишим керак эди экан.
__________________
.Доно учун атроф тўла минг жумбоқ, нодон учун ҳаммаси аён бироқ. |
||
|
Ответить |
14.08.2012 14:34 | #4108 |
Бу масалани қизимнинг математикасидан топдим, жавоби анча ўйланишга мажбур қилди.
Учта савдогар 21 бочка квасни (улардан 7 таси тўла, 7 таси ярим, 7 таси бўш) тенг бўлиб олишлиги керак. ҳар бир савдогарда кваснинг ҳажми ва бочкалар сони ҳам бир хил бўлиши керак.Квасни қандай қилиб бошқа идишга қуймай туриб тенг бўлиш мумкин?
__________________
Потолкуешь с одним-возликуешь, потолкуешь с другим- затоскуешь. |
|
|
Ответить |
14.08.2012 14:53 | #4110 | |
Freelancer
consultant
Сообщений: 1,749
+ 4,053
3,248/1,245
– 266
151/145
|
Цитата:
2. 3 ta to'la 1 ta yarim, 3 ta bo'sh 3. 1 ta to'la, 5 ta yarim, 1 ta bo'sh
__________________
Мой ЖЖ |
|
|
Ответить |
2 "+" от:
|
|