|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать. | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Умумий бўлим Ҳеч қайси бўлимига кирмаган мавзулар... |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
02.12.2011 05:24 | #1 | ||
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
|
Инсоннинг ҳаётдаги ўрнини белгиловчи энг муҳим мезонлардан бири - муносабат!
Инсоннинг ҳаётга муносабати, табиатга муносабати, илму маърифатга муносабати, одамлар билан муносабати, устозларга муносабати, шогирдларга муносабати, оилага муносабати унга қанчалик бахт ва омад ё аксинча... кулфат келтириши ҳақидаги ҳангомалар азиз ўқувчиларимизда катта қизиқиш уйғотади, деган умиддаман. Хўш, ўзингизнинг ...муносабатингиз қай даражада, деб ҳисоблайсиз? (Ушбу гурунгда камина ҳам турфа муносабатлар ичра эришганларим ва "бой берганларим" ҳақида ўртоқлашиш ниятидаман). |
||
|
Ответить |
03.12.2011 04:40 | #2 |
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
|
Ҳамма билан яхши муносабатда бўладиган одамга ҳеч ким ёмон гапирмайди, деб ўйлардим. Тунов куни бир "туғма жанжалкаш" бу фикримни чиппакка чиқарди... У устозлардан бирининг хонасига бостириб кириб, "мен сиз билан энди фақат расмий гаплашаман!" деб дағдаға қилди. Ҳалимдек мулойим устоз: "хўп бўлади, нима десангиз шу..." деб қўяқолганди, бунга "туғма жанжалкаш" асло қаноатланмади, оғзидан боди кириб, шоди чиқа бошлади. Уларни тинчитгунча эсим кетаёзди. Охири: "элликка кирганда ҳам эл бўла олмасаларинг, уят эмасми..." деб дашном берганимдан кейингина жим бўлишди. Ёш болалардан баттар жанжаллашаётганлар улғайиб қолганларини, энди бунақа майда-чуйда гаплар уят бўлишини тушундилар шекилли...
Кечқурун уйимга таниқли журналист Аҳмаджон Оға телефон қилиб, "сизни энди кашф қилдим!" деганларидан кейин шу мавзуда кўп фикрлар туғилди. Демак, ўзаро муносабатларда гап кўп экан! |
|
Ответить |
"+" от:
|
03.12.2011 06:16 | #4 |
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
|
Юртимизда мунаввар тонг отмоқда! Кўчага, ишга отланаётган эзгу ниятли инсонлар бугун ким билан қандай гўзал муносабатда бўлиши лозимлигини обдан ўйлаб олсалар, фақат муваффақиятга эришадилар!
"Фалончини боплайман" қабилидаги совуқ ниятидан қайтганлар ҳам кечқурун уйларига хурсанд бўлиб қайтишларига шак-шубҳа йўқ! |
|
Ответить |
04.12.2011 06:48 | #8 |
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
|
Якшанба - ўзига хос сарҳисоб ва навбатдаги ҳафтани режалаштирадиган кун. Ҳар ким ўзига ўзи савол берсин: якунланган ҳафтада кимлар билан қандай муносабатда бўлдим? Бунга жавобан менга қандай муносабатлар бўлдилар?
Бир муассаса етакчисига кеча шундай дедим: - Сиздан илгари шу лавозимда ишлаган киши беш йил мобайнида ҳеч кимга бирор марта қаттиқ гапирмаган... Зукко мутасадди шундай жавоб берди: - Шунинг учун ҳам ишлар анча бўшашиб кетган экан-да... Муносабатларнинг бу тариқа яхши давом этишини қуйидаги формулада тасаввур этдим: АҚЛ+қаттиққўллик = ТАРТИБЛИ ЖАМОА! Последний раз редактировалось Tulqin Eshbekov; 04.12.2011 в 06:52. |
|
Ответить |
04.12.2011 09:28 | #10 |
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
|
Бебаҳо тараққиётга эришаётганимиз сабабларидан бири шунда бўлса ажабмас! Лоқайдлик, ўзибўларчилик, дангасалик, сен менга тегма - мен сенга, қабилида ҳамма нарсани хаспўшлаш каби иллатлар урчиган жойда тараққиётга эришиш жуда мушкул эканлигини ҳаёт тажрибалари кўрсатиб турибди!
|
|
Ответить |
2 "+" от:
|
|