|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :) | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
ZiyoNET Общественная образовательная сеть |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
19.06.2012 15:43 | #3932 |
Агар балкондан қараган бўлса демак ўз уйини хисобга олмайди. Демак унинг унг ва чап томонидаги уйлар йиғиндиси 10га тенг.:
1*9=10 2*8=16 3*7=21 4*6=24 5*5=25 5 га фарқ қиладиган натижалардан аникласак, сиз 4 уйда турасиз. Чап томонинингизда эса 3та уй кўриниб туради. Ўнг томонингизда 7 та уй. Кўпайтмаси 21. Чап томонингиздаги қўшни эса 3 уйда туради ва чап томонида 2та уй, ўнг томонида сизнинг уйингиз билан биргаликда 8та уй бор. кўпайтмаси 16, яъни 5тага кам. Сиз 4 уйда туришингиз аниқ. Лекин қайси подъезд ва квартирадасиз? Балкон деганингизга сўрадим-да.... Шахрихонсой Асакадан хам ўтади...
__________________
Масофага хамрох, манзилга тинчлик керак... |
|
|
Ответить |
3 "+" от:
|
19.06.2012 16:11 | #3934 |
Дарёда сол оқиб келяпти.Кўприк устида сузувчи турибди.Сол кўприк остидан ўтиши билан,сузувчи сувгв сакради ва оқимга қарши 10 минут сузиб,яна орқасига қайтиб,солга етиб олди.Бу пайтда сузувчи ва сол кўприкдан 1 км масофада эди.Агар дарё ва сузувчининг тезлиги ўзгармас бўлса,оқим тезлиги қандай?
__________________
.Доно учун атроф тўла минг жумбоқ, нодон учун ҳаммаси аён бироқ. |
|
|
Ответить |
Реклама и уведомления | |
19.06.2012 17:48 | #3936 | |
Цитата:
Хисобни осонлаштириш учун сузувчининг тезлигини Х метр/минут деб оламиз. Дарё оқимининг тезлигини эса У метр/минут. Сузувчи 10 минут оқимга қарши сузганда кўприкдан 10Х-10У метр масофада бўлади. Сол эса куприкдан 10У метр узоқлашган бўлади. Сузувчи ва сол орасидаги масофа эса 10Х метрга тенг. Демак сузувчи солга етиб олиши учун 10 минут сузиши керак. Лекин бу вақт оралиғида сол дарё оқими бўйлаб яна 10У масофага силжийди. Лекин сузувчининг тезлиги хам оқим бўйлаб бўлгани учун 10У бирликка тезлашганини хисобга олсак бу силжишни инобатга олмасак хам бўлади. Сол 20 минут давомида кўприкдан 1 км узоқлашади. Жавоб: Дарё оқимининг тезлиги 50 метр/минут.
__________________
Масофага хамрох, манзилга тинчлик керак... |
||
|
Ответить |
3 "+" от:
|
19.06.2012 18:20 | #3937 |
Моҳичеҳра,Моҳизода,Моҳидил ва Моҳигул мусиқа чалишни билишади.Уларнинг мусиқа асбоблари,рояль,рубоб,ғижжак ва чанг.Яна ҳар бири биттадан чет тилини мукаммал билишади.Инглиз,немис,француз ва исапан тилларини.Агар:
1.Ғижжак чаладиган қиз,испанчани билади. 2.Моҳизода чанг ва рубобни чалишни билмайди.Инглизчаниям билмайди. 3.Моҳичеҳра чангниям,рубобниям,инглизчаниям ва немисчаниям билмайди. 4.Немисча гапира оладиган қиз,рубоб чалишни билмайди. 5.Моҳидил французча гапира оладию,лекин чанг чалишни билмайди. Ким нима чаладию,қайси тилни билади?
__________________
.Доно учун атроф тўла минг жумбоқ, нодон учун ҳаммаси аён бироқ. |
|
|
Ответить |
19.06.2012 21:27 | #3940 |
Эшмат,Тошмат ва Ёрмат кўчадан 10 та катмон топиб олишди.Катмоннинг биттаси бўм бўш экан.Қолганларида бирида 2 та,иккинчисида 3 та ва ҳ.к.10 чисида 9 та танга бор экан.Эшмат ўзига 2 та катмонни олди.Қолганларини Тошмат билан Ёрмат бўлишиб олишди.Фақат Тошмат бироз Ёрматдан каттароқ бўлгани учун сал кўпроқ олди.Уйга қайтишаётганда,Ёрмат эҳтиётсизлик қилиб,4 та катмонни йўқотиб қўйди.Унда бор йўғи 10 та танга қолди ҳолос.
Эшмат қайси катмонларни ўзига олган?
__________________
.Доно учун атроф тўла минг жумбоқ, нодон учун ҳаммаси аён бироқ. |
|
|
Ответить |
|