|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :) | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Результаты опроса: Teatrga borib turasizmi? | |||
Ha, yangi chiqqan spektakllarni qoldirmay korgani boraman. | 9 | 8.26% | |
Ba'zan-ba'zan borib turaman. | 64 | 58.72% | |
Televizorda ko'rsatilayotgan yoki video lavhalarga yozilganini ko'raman. | 21 | 19.27% | |
Teatr ko'rishni yoqtirmayman. | 15 | 13.76% | |
Голосовавшие: 109. Вы ещё не голосовали в этом опросе |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
29.12.2014 10:50 | #551 | |
Сообщений: 1,096
+ 1,249
922/478
– 100
32/25
|
Цитата:
|
|
|
Ответить |
"+" от:
|
29.12.2014 14:20 | #552 | ||
|
Цитата:
Сиз Миллий академик драма театрида саҳналаштирилган спектакль вариантини кўргансиз. Ушбу спектакль Сирдарё вилоят театрида ва яна юртимиздаги 3 театрда саҳналаштирилган. Балки саҳна талқини ўзгачароқдир.... |
||
|
Ответить |
"+" от:
|
02.01.2015 22:06 | #553 |
|
1 январь куни Ўзбек Миллий академик драма театрида драматург Рихсивой Муҳаммаджоновнинг "Йиғлама қиз" спектаклига тушдим. Бироқ нега энди пьесанинг номи "Йиғлама қиз" деб номланганига ақлим етмади. Саволлар гирдобида қолдим. Эскирган мавзу, долзарблик топмадим.Спектакль мавзуси сериаллар мавзусидан икки қадам ортда қолган, бироқ актёрларнинг ижроси саҳна асарини жонлантириб турибди. Ушбу спектаклдаги буви ролини Рихси опа Иброҳимова ўзгача, Тўти опа Юсупова ўзгача, Малика Иброҳимова ўзгача ижро этишган. Характерларидаги жиҳатлар ролга "юққан".
Театр фойесидаги саҳна асарларининг декорацияси кўргазмасини кўриб маза қилдим. Рассом Бахтиёр Тўраев ва унинг шогирдларини иши - "Ревизор", "Спартак", "Маскарад", "Қарсилдоқ", "Пири коинот"... Декорацияларга юқоридан қаралса ажабтовур кўринар экан. Мўъжиза ичида мўъжиза. Ўзбек Миллий академик драма театрининг 2014 йилнинг январь ойи учун репертуари |
|
Ответить |
"+" от:
|
Реклама и уведомления | |
06.02.2015 19:25 | #554 |
|
Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида 2015 йилнинг 6 февралида Ўзбекистон халқ шоираси Зулфия таваллудининг 100 йиллигига бағишлаб пойтахтимиздаги Туркистон саройида маданий тадбир ўтказилди. Унда "Дийдор" театр-студиясининг "Ёдим синиқлари" спектакли намойиш этилди.
Юртимизда мунис ва меҳнаткаш, ҳаётнинг ҳар қандай сурон ва тўфонлари қаршисида ўзини йўқотмай, сабр-тоқат ва шукроналик билан яшайдиган ўзбек аёли, ўзбек шоирасининг тимсоли бўлган Зулфияхоним таваллудининг 100 йиллик юбилейи кенг нишонланмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги Қарори Ватанга муҳаббат, вафо ва садоқат туйғусини, олижаноб инсоний фазилатларни юксак пардаларда тараннум этган етук бадиий асарлари, ибратли ҳаёти ва ижтимоий фаолияти билан миллий адабиётимиз ва маданиятимиз ривожига, халқимиз маънавиятини юксалтиришга улкан ҳисса қўшган шоирага кўрсатилган юксак эҳтиромдир. Мазкур қарор асосида юртимизнинг барча ҳудудида шоира ижодига бағишланган адабий кечалар, учрашувлар ташкил этилмоқда. Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида Ўзбекистон халқ шоираси Зулфия таваллудининг 100 йиллигига бағишлаб ўтказилган маданий тадбир ҳам шулар жумласидан. Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг муносиб туҳфаси сифатида "Дийдор” театр-студияси томонидан Зулфиянинг ҳаётидаги яхши ва ёмон кунлари, таассуротлари, тасаввурлари, ички кечинмалари, севгиси, оиласи ота-онаси, ўтмиши, ҳурлик соғинчи ҳақидаги хотираларидан сўзловчи "Хотирам синиқлари" достони асосида "Ёдим синиқлари" спектакли саҳналаштирилди. Зулфияхонимнинг "Хотирам синиқлари" достони халқ, миллат оғриғига, қувончига дахлдор. Унда шоира турмуш ўртоғи Ҳамид Олимжон билан кечган умрининг баҳори, жуда эрта келган хижрон, қалб изтироблари фожеаси орқали иккинчи жаҳон урушидан йўқотишлар билан чиққан халқнинг дард ва аламларини ифодалайди. Хотирасидаги чизиқларни бир бир ёд этар экан унинг синиқлар – акаси ва турмуш ўртоғининг бевақт ўлимини ҳам дард билан қаламга олади. Асар якунида шоира ҳурлик соғинчини қанчалар қадрлилигини, аччиқ хотиралар тугаб озодлик кунларини орзиқиб кутгани ва унга етишгани, ўзбекнинг озод Зулфияси эканлигидан фахрланади. Мустақиллик даврида топган эъзозини ўзининг жўшқин шеърларида ифодалайди. Бу асарни саҳнага олиб чиқишдан мақсад бугунги ёшларни мард, жасур, кучли иродали бўлишлари қолаверса шу билан бир қаторда мустақиллик, хурликни, нақадар улуғ неъмат эканлигини Зулфия ҳаёти мисолида ёрқинроқ акс эттиришдан иборат. “Ёдим синиқлари” спектаклидаги ролларни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулбаҳор Йўлдошева (Зулфия), “Ниҳол”, “Эътироф”-2014 мукофотининг совриндори Илёс Арабов ҳамда “Дийдор” театр ўқув студиясининг актёрлари Ҳайдаров Руслан (ота), Нарзиева Назокат (она), Миразим Абдумутал ўғли (қўшни йигит), Мадинахоним Сапаева (келин), Мамашарипов Ҳусанбой (миршаб-пристав), Ашурвоев Парвиз (ака) ижро этишган. "Ёдим синиқлари" спектакли мустақил Ўзбекистонимиз ёшларига яратилган шарт-шароитлар, имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш ва бу неъматларни қадрига етиб она ватанга муносиб фарзанд бўлишларига етаклайди. Етук режиссёр Баҳодир Йўлдошев томонидан саҳналаштирилиб, илк марта Тошкент шаҳрида томошабинлар ҳукмига ҳаво этилган мазкур спектакль республикамизнинг барча вилоятларида намойиш этилиши режалаштирилган. Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 07.02.2015 в 18:47. |
|
Ответить |
4 "+" от:
|
15.02.2015 23:24 | #558 | ||
|
Цитата:
Цитата:
|
||
|
Ответить |
"+" от:
|
16.02.2015 12:52 | #559 | |||
|
Цитата:
|
|||
|
Ответить |
16.02.2015 12:56 | #560 | |||
|
Цитата:
Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 16.02.2015 в 13:05. |
|||
|
Ответить |
Реклама и уведомления | |
|