AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360
10,318/4,529
– 37
58/50
|
Цитата:
ЎЗБЕК МИЛЛИЙ АКАДЕМИК ДРАМА ТЕАТРИНИНГ
2013 ЙИЛ ИЮНЬ ОЙИ РЕПЕРТУАР
Р Е Ж А С И 4 Сешанба “Ойдин” ПРЕМЬЕРА Р. Муҳаммаджонов
5 Чоршанба “Ойдин” ПРЕМЬЕРА Р. Муҳаммаджонов
6 Пайшанба “Ойдин” ПРЕМЬЕРА Р. Муҳаммаджонов
13 Пайшанба “Ойдин” ПРЕМЬЕРА Р. Муҳаммаджонов
25 Сешанба “Ойдин” ПРЕМЬЕРА Р. Муҳаммаджонов
27 Пайшанба “Ойдин” ПРЕМЬЕРА Р. Муҳаммаджонов
|
Цитата:
“Ойдин”даги ойдинликка ундаш
Замон қаҳрамони образи жиддий ёндашувни, жиддий талқинни талаб қилади. Енгил-елпи,маиший қоидалар гирдобида уни акс эттириб бўлмайди. Ўзбек Миллий академик театри томонидан яқиндагина саҳналаштириб саҳна юзини кўрган “Ойдин” спектакли маиший муаммолардан чекиниб, глобал муаммони кўтариб чиққан ана шундай спектаклларда бири ҳисобланади. Спектакл драматурги Рихсивой Муҳаммаджонов, саҳналаштирувчи режиссёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Валижон Умаров.
XXI асрда инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари поймол бўлишига сабаб бўлувчи бундай хавф-хатарнинг тури ва шакли ўзгариб, сони кўпайганининг гувоҳи бўляпмиз. Инсоннинг яшаши, эркин бўлиши ва шахсий дахлсизлик каби ҳуқуқларига жиддий раҳна солаётган ана шундай хавф-хатарлардан бири-одам савдосидир. Бугунги кунда инсоннинг осойишта ҳаёти ва келажагига жиддий путур етказувчи, на сарҳад, на миллат танламайдиган иллат, мудҳиш жиноят – одам савдоси ўз домига кўпроқ аёлларни тортиши билан жаҳон ҳамжамиятини жиддий ташвишга солмоқда. У, айниқса, трансмиллий хусусиятга эга эканлиги, яъни чегара билмаслиги ва ўз гирдобига асосан, ёшлар, аёлларни тортаётганлиги билан жиддий хавф-хатар уйғотмоқда. “Ойдин” спектаклини кузатиш жараёнида киши уни лоқайдлик, бепарволик каби иллатлардан чекиниб, инсонларни огоҳликка даъват этувчи бонг сифатида қабул қилади, одам савдосининг мақсади, моҳиятини англайди. Одам савдосининг инсон, унинг шаъни, қадр-қиммати ва келажагига таҳдид солаётган мудҳиш жиноят эканлигини, асосини эса инсонни хўрлаш, камситиш, қуллик, мажбурий меҳнат ва қабиқ қилмишлар ташкил этишини спектаклдаги образлар Нодира(артист Зиёда Эралиева) ҳамда Чарос (артист Нигина Анорбоева)ларнинг талқинида кўради.
“Ойдин” одам савдосининг асл моҳиятини очиб берган. Маълумингизким, ушбу жнноятни содир этувчиларни ҳам, ундан жабр кўрувчиларнинг ҳам мақсади битта – осон йўл билан мўмай пул топишдир. Ҳаёт зарбаларига дуч келган Нодира(артист Зиёда Эралиева) ҳамда Чарос (артист Нигина Анорбоева) алдов қурбонига айланишади, Самандар (артист Миролим Қиличев) ҳамда Хуршида(артист Нодира Маҳмудова)ларнинг тузоғига тушиб хорижга ишга жўнатилишади. Агар одам сотиш билаг шуғулланувчи шахс ўз мақсадига етишиш учун турли қабиҳ йўллар, яъни катта миқдорда иш ҳақи. Жабрланувчи учун кейинчалик саробга айланувчи орзуларни ваъда қилиб алдов йўли билан ўз мақсадига эришса(буни биз Самандарнинг Нодира ва Чароснинг йўлдан уриб, уларни Хуршидага йўлиқтиришида кўрамиз), жабр кўрувчи эса тезда бойиб кетиш мақсадида бу алдовга ишониб, одам савдоси тўрига тушиб қолади.
Саҳнадаги воқеалар Республика Реалибитация марказидан бошланади. Саҳна маконига бир қанча квадрат шакллари қўйилган. Хитой, ҳинд ва бошқа манбаларда квадрат “аёллик” тимсоли ҳисобланади. Чунки у ерга мувофиқ келади, бунда у доиранинг-эркаклик тимсоли(осмон)га қарши қўйилади. Хитой манбаси “Лицзи”да айтилишича, ер квадрат, осмон эса думалоқ. Аёл ердаги ҳаётни давом эттирувчилар-фарзандларни дунёга келтирувчи зот. Ердаги ҳаётнинг келажакда қандай давом этиши унга ҳам бир қадар боғлиқ. Бу ерда даволанувчи аёллар ҳаёт зарбаларидан гангиб, ўзларини ожиз деб ҳисоблаган ҳолатда бу ерга келтирилган. Уларга руҳий мадад, кўмак бериш, ҳаётларида мудҳиш из қолдирган воқеалардан чекинтириб, қалбларидаги дардларини аритиш учун ойдин-нурли ҳаётга қайтариш мақсадида шифокорлар, психологлар тинимсиз меҳнат қилишади. Буни биз спектаклдаги Мастура Ҳамидовна (Ҳилола Тошмуҳаммедова)нинг Нодира Ва Чарос билан бўлиб ўтган суҳбатидан билиб оламиз. Квадратлар ва уларнинг ёнидаги икки хира тортган ойна. Реалибитация Маркази ходимларининг мақсади ҳам “ойнадаги хиралик, доғлар”ни кетказиш. ТВ экранида журналист қиз Ойдин (артист Зилола Набиева) пайдо бўлади. У асрнинг мудҳиш жинояти – Одам савдоси ҳақида гапира туриб, кўрсатувда иштирок этишни истовчи жабрдийдалар бор бўлса, ТВга мурожаат этишлари мумкинлигини, иштирокчиларнинг шахси сир тутилишини таъкидлайди. Биринчи бўлиб Чаросда кўрсатувда чиқиш истаги пайдо бўлади. Нодира ҳайратланиб, “одамлар нима дейди, биздан нафраланишади” деган эътирозига, Чарос қатъият билан аслида одамлар улардан эмас, ўзгаларнинг бахтсизлигидан, ночорлиган мўмай пул топиш илинжида фойдаланаётганлардан нафратланишлари кераклигини айтади. Кўриниб турибдики, бу ердаги аёллар ўз ҳамиятларини йўқотмаганлар, ўзга инсонларни ҳам лоқайдлик қурбони бўлиб қолмасликларига ундамоқчилар.
Журналист Ойдиннинг оиласи. Уйга масрур ҳолатда қайтган Ойдин турмуш ўртоғи Самандар (Миролим Қиличев) билан бахтиёр, оиланинг икки фарзанди бор. Кун тафсилотлари билан оила даврасида суҳбат бўлиб ўтади. Реалибитация Марказидаги аёллар ҳақида гап борганида, Самандар уларни қоралайди, кимдир хушомад қилса, этагини ушлаб кетаверадими, дейди. Чунки Самандар ҳам қачонлардир аёлларни шу тарзда “тузоғига илинтирган”, уларнинг покиза ҳис-туйғуларидан фойдаланган. Бундан Ойдин бехабар, у Самандарга “Ахир шу қизлар кимнингдир опаси, кимнингдир синглиси бўлса керак”, дейди-ку, бироқ қачонлардир турмуш ўртоғи ҳам мана шундай жиноятга аралашиб қолганлигини, ор-номуссиз, виждонини пулга сотган нопок шахс эканлигини билмайди. Самандар учун ўзгаларнинг номусини поймол қилганлик учун қонунда модда йўқ. Бироқ инсон ҳаётидаги виждон қонуни борлиги унинг хаёлига ҳам келмайди.
Воқеалар ривожи Хуршида (артист Нодира Маҳмудова)нинг Самандарга қилган қўнғироғидан бошланади.
Хуршида(Нодира Махмудова) маккора, алданган хотин-қизларнинг гулдек умрига зомин бўлган, бироқ ўта ақлли аёл. Буни биз Самандар билан бирга қизларни йўлдан уриш тактикасини тузиб чиққанлигидан ҳам билиб олишимиз мумкин. У пул топиш учун ҳеч нарсадан қайтмайди. Кимдан, қандай тарзда, нима эвазига бўлмасин пул ундириб олса бўлди. Унга миллатнинг шаъни, покизалик, миллатдошларининг қисмати ҳис-туйғулари бегона. Минг хил қиёфага кира оладиган - ишбилармон “леди”. Нодира(Зиёда Эралиева)га мўмай даромадли иш топиб бераман деб; Чарос (Нигина Анорбоева)га қачонлардир у ҳам алдов қурбони бўлганлиги, шудай гўзал қизни ёрқин ҳаёт, хорижда машҳур фотомодель бўлиши мумкинлигини айтиб уларнинг бахтсизлик давридан фойдаланиб пул ишлаб олади. Ўзининг бу ўйинига Самандар(Миролим Қиличев)ни ҳам тортади. Ҳатто сирлари фош бўлгач, эл-юрт олдида шарманда бўлмаслик учун Ойдиндан кўрсатув плёнкасини ҳам пулга сотиб олмоқчи бўлади. Кўриниб турибдики, Хуршида ҳамма нарсани пулга чақадиган худбин шахс. Артист Нодира Маҳмудованинг бу образни яратишдаги маҳорати яққол намоён бўлади.
|
|