|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :) | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Результаты опроса: Teatrga borib turasizmi? | |||
Ha, yangi chiqqan spektakllarni qoldirmay korgani boraman. | 9 | 8.26% | |
Ba'zan-ba'zan borib turaman. | 64 | 58.72% | |
Televizorda ko'rsatilayotgan yoki video lavhalarga yozilganini ko'raman. | 21 | 19.27% | |
Teatr ko'rishni yoqtirmayman. | 15 | 13.76% | |
Голосовавшие: 109. Вы ещё не голосовали в этом опросе |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
06.04.2013 17:50 | #441 | |
Бизнес
Менеджер
Сообщений: 1,292
+ 491
1,658/631
– 1
4/4
|
Цитата:
Шу жумладан, "х" думли ёки акси бўлиши кераклигини таъкидлаб турувчиларга ҳам алоҳида салом;-). Спарк, хуллас 8-9 мартда "Андишали келинчак"ка чипта тополмадим. Ўзимча "ким ҳам хозир театрга тушарди, билет ачиб ётгандир" деб ўйлагандим... Лекин, оилам олдида Наврўз кунлари айбимни ювишга қарор қилдим. Ишонасизми, "Андишали келинчак" ка 3 кун аввал кассага бориб зўрға балконнинг иккинчи қаторидан чипта олдим;- ) (оилавий, бола -чақам билан). Бирорта томошага умуман чипта йўқ! Театрга тушмаганимга 20 йил бўлганди ўзиям... Фарзандларим билан тушишни лозим топмаётгандим, лекин сиз "деярли нормальний")) деганингиздан кейин оилавий тушишга қарор қилдик. Шу ўринда Сизга алоҳида ташаккур, томошага аниқ баҳо берган экансиз, фарзандлар олдида деярли хижолат чекмадим. Санъат музейига ҳам чипта ололмадим! Бир хафта кейинга сотишаётган экан (капалаклар кўргазмаси бўлаётган эди). Бир хафта кейинга чипта олишга тумонат одам навбатда турибди! Театрга ҳам, музейга ҳам навбатда турганлар ичида бозордаги савдогардан тортиб киракашгача бор ( гаплашиб биласизда энди )). Демокчиманки, мен ўзимча "маънавий қашшоқлашиб кетаяпмиз" деб ақллилик қилган эканман. Нигорахон очган мазкур мавзуга бироз скептик муносабатда бўлган эканман. Яъни, агар таъбир жоиз бўлса, хаётнинг бу томонларидан умуман чиқиб кетган эканман... Музей ва театрга чипта олиш муаммо бўлаётган бўлса, демак ҳаммаси яхши. Бу муаммо ҳеч қачон ҳал бўлмасин! Санъат ҳам, ихлосмандлар ўлмайди! Хуллас, роса хурсанд бўлдим! Музейга чипта йўқ, театрга чипта йўқ... |
|
|
Ответить |
8 "+" от:
|
Реклама и уведомления | |
23.04.2013 14:19 | #443 |
|
Япон театри ўзига хос хусусиятларга эга. Ижро этиш усули ва услубига кўра япон театри дзёри(қўғирчоқ театри), кабуки (мумтоз япон театри) ҳамда ноо театри каби йўналишларга ажратилади. Маълумингизким, ноо театри мусиқа, рақс ва драматик ҳаракатларнинг уйғунлигидан иборат. Яқиндагина “Дийдор” театр студиясида саҳналаштирилиб томошабинлар эътиборига ҳавола қилинган япон драматурги Коки Митанининг асари “Кулгу академияси” деб номланади ҳамда ноо театрининг услубияти сезилади. Асар комедия жанрида бўлиб, саҳналаштирувчирежиссёр ва рассом Сергей Седухин. Ролларни Алишер Мирзагиязов (цензор), Шерзод Ахмедов (ижодкор -драматург), Назокат Нарзиева (қарға), Рустам Сафаров, Мақсудали Эгамов, Руслан Ҳайдаровлар(саҳна руҳлари) ижро этишган. Комедия жараёнида сямисэн ва кото –япон мусиқа асбобларидан таралаётган япон миллий оҳанглари унга ўзгача руҳият олиб киради. Киши ўзини 1940 йилнинг кузида Японияда бўлаётган воқеаларда иштирок этаётгандек ҳис қилади. Спектаклда руҳиятнинг муаззам мусиқаси ва рангдор манзаралар асар қаҳрамонлари- цензор (Алишер Мирзагиязов) ва ижодкор- драматург(Шерзод Ахмедов)нинг нутқи ва фонда актёрлар(Назокат Нарзиева, Рустам Сафаров, Мақсудали Эгамов, Руслан Ҳайдаров)ларнинг сўзсиз қилаётган пластик ҳаракатлари билан уйғунлашиб кетган. Спектакль қуруқ гап ва зерикарли воқеалар йиғиндиси эмас. Асар “саҳна ичидаги саҳна”да рўй беради. Манчжуриядаги ишчилар ҳаракатида қатнашган, урушда дийдаси қотган, кулиш тугул жилмайишни ҳам унутган инсонни саҳна асарларини таҳрир қилувчи цензор (Алишер Мирзагиязов)қилиб тайинлашади. “Кулгу академияси” труппасининг драматурги унга яқин кунларда саҳналаштирилиши керак бўлган янгича талқиндаги “Ромео ва Жульетта” комедиясини олиб келади. Саҳна асарининг янгилик жиҳати шундаки, В.Шекспирнинг шу номдаги трагедияси комедияга айлантирилган. Цензорга бу ўта бачканалик бўлиб туюлади: Нега энди одамлар бўлар-бўлмас воқеага кулишлари керак? Мамлакат уруш арафасида турган бўлса... Асарга ватанпарварлик руҳини сингдириш керак деган важ билан уни қайта таҳрир қилиш даркор деб ҳисоблайди. В. Шекспирнинг “Ромео ва Жульетта” асарининг бош қаҳрамони Ромеонинг ўрнига Гамлетни бош қаҳрамон этиб тайинлайди. Шекспир асосан ўзи яшаган давр ҳаётининг ғам-ғуссалари, одамлар орасидаги тортишув ва курашлардан юзага келган фожиаларини акс эттирган. Гарчанд орадан неча асрлар ўтган бўлса-да, бу зиддиятлар бардавом бўлиб келмоқда. Цензор ва ижодкор-драматург ўртасидаги зиддият бунинг яққол мисолидир. Цензор ўз фикрини мажбурий равишда ижодкорга зуғум асосида сингдиришга ҳаракат қилади. Ижодкор унга тобе. Ижодкор-драматург (Шерзод Ахмедов) ҳам инсон: “қўрқади”, фикр-қараши “ўзгаради”, адашиши мумкин... Бироқ ижодий жараён қўрқоқликни кўтармайди, қатъиятни талаб қилади. Шерзод Ахмедов ижро этган драматург образи туб моҳиятда адашмайди, ҳаракатдан тўхтамайди. У цензорнинг ҳар қандай қаршилик ва тўсиғини енгиб комедияни янгилашдан чарчамайди. Цензорнинг фикрларига сўзсиз “амал қилади”, муросаи-мадора йўлини тутади. Актёр Алишер Мирзагиязов мафкурачи цензор образини ижро этиш жараёнида комедиянинг дастлабки кўринишида ўта жиддий қиёфа касб этади. Цензор учун энг осон иш-инкор этиш. “Йўқ!” дейилдими, бўлди. Масала ҳал. Ижодкорнинг хизматини бир пул қилишнинг бундан қулай усулини топиш қийин. Бироқ спектаклдаги цензоримиз бироз "юмшайди". У комедияни қайта ишлаб чиқишни таклиф этади. Чунки саҳна асарида камчиликларга шу қадар кўп йўл қўйилганки, уларни белгилаб кўрсатишга “қизил қоғоз-белгилагич” ҳам етишмайди. “Ромео ва Жульетта” комедиясининг бош қаҳрамони сифатида Ромеонинг ўрнига Гамлет бош қаҳрамон бўлиши, унга япон миршаби Оогавара қаҳрамонини киритишни шарт қилиб қўяди. Оқибатда Жульетта севгилисига “Ромеожон” деб мурожаат қилганида, қаҳрамон унга,- “Йўқ, жонгинам, сен энди менинг тўлиқ исмимни айтиб чақир – Ромео де Гамлет, де Меркуцио, де Макбет, де Ричард учинчи” -дея жавоб қайтаради. Натижада эса кулиш маън этилган комедияда кулгу пайдо бўлади. Зеро, асар қаҳрамони ижодкор-драматург таъкидлаганидек, - “Комедия - ақл бовар қилмас нарсанинг содир бўлиши”. Комедияни таҳрирлаш жараёнида цензор шу даражада ғайрат ва шижоат кўрсатадики, у “робот-инсон”дан қалб кишисига айланади. Ҳеч қачон жилмаймаган ўта жиддий инсон ижод завқини туяди. Унинг ҳолати, ҳолатларидаги самимият, ички нуқтаи назари, фикр-қарашларидаги ўзига хослик ана шу ЗАВҚ асносида ўзгаради. Цензор спектаклни таҳрир қилиш жараёнида 83 марта кулади. Воқеалар ривожининг сўнгида маълум бўладики, ижодкор цензорга эмас, балки цензор ижодкорга бўйсунган экан –маърифат жаҳолатнинг қалб кўзини очади. Комедияда шахс муаммоси кўтарилган. Шахснинг муҳим белгиси – қўрқув ва мутеликдан қутулиш, ғурурсизлик ва ҳар қандай ялтоқланишдан уялишдир. Ору номуснинг сусайиши шахснинг заволи демакдир. Бир жиҳатдан ижодкор-драматург эркин шахс, бироқ у цензорга тобе. Комедиянинг тасдиқдан ўтиши қаттиққўл раҳбарга боғлиқ. Раҳбар эса “бир тийинга қиммат - ”бачкана” асарни чиғириғидан ўтказишни истамайди. Бас, шундай экан бечора ижодкорнинг цензорга гоҳ пўрсилдоққина ширин кулча бериб, гоҳ қуш қафаси совға қилиб ялтоқланишдан ўзга иложи ҳам йўқ. Чунки театр унинг ҳаёти. Ижодкор-драматург ўз театрисиз яшай олмайди. Театрнинг шоҳсупасига у кичик зинапоядан –аввал саҳна рассоми бўлиб, сўнгра эса ижодкор-драматург сифатида кўтарилган. Саҳна руҳлари (Рустам Сафаров, Мақсудали Эгамов, Руслан Ҳайдаровлар ижросида) унинг доимий ҳамроҳлари. Ижодкор ҳеч қачон бировнинг измига ва “-изм”ига йўрғаламаслиги керак. Ижоднинг баҳоси унинг эркинлигидадир. Цензорнинг шиори эса- “Яхшилик қилма-ёмонлик қайтади”. Буни у севимли оқ қарғаси аёлининг қулоғини узиб кетганини сўзлаб бераётганида таъкидлайди. Цензорга меҳр-муҳаббат тушунчалари ёт. Манчжурия ишчи ҳаракатига қарши курашган ва шу курашда бошидан кечирган даҳшатли таассуротлар қалбида чандиқ бўлиб қолган. Шу сабаб бўлса керак, “Ромео ва Жульетта” “комедия”сидаги “ўлдим-куйдим” сўзларини, “севги-муҳаббат” тушунчаларини олиб ташлаш тарафдори. Тўғри-да, 40-йиллар Япония уруш остонасида турган паллада “Ишқ”қа нима бор?!.. Театр томошабинни тарбиялаши, унинг ҳаётий принципини ўзгартириши керак” (Цензорнинг нутқидан). Ижодкор цензорнинг гапига яна амал қилади, у сўзларни “тушовлайди”. Энди сўзлар цензорнинг измига йўрғаламоқда. “Тушовланган тулпорлар”нинг манзилга тезроқ етиб бориши, қайси сўзни ўз ўрнида қўлланилишига боғлиқ. Сўзлар кабутарларга исм сифатида берилиб осмонга учирилади, аммо уларнинг манзилга етиб бориши даргумон. Ахир бир хил йўналишда парвоз қилган тўрт кабутарни ҳеч замонда учратганмисиз?.. Цензор ижодкорнинг таклифига биноан миршаб қиёфасига киради-ю, иш бу тарзда давом этиши мумкин эмаслигига кўзи етади. Жараён ичига кириб бормагунча унга ҳаққоний баҳо бериш мушкул. Цензорнинг қоронғу қалби ёришади. Бу саҳнада пайдо бўлган “эзгу ниятлар фонуси” орқали намоён бўлади. Бироқ... Бироқ... энди ижодкор-драматург ва цензорнинг ўрни алмашади. Ижодкор Ватан олдидаги бурчини бажариш учун Хитой урушига жўнайди, Цензор эса у урушдан соғ-омон қайтиб келгуничатеатрни асраб-авайловчи “қўриқчи” сифатида қолади. Бу ерда театрни бузиш осон, уни тиклаш учун йиллар зарур; гарчи пьеса яхши ёзилган бўлса-да, режиссёрсиз ундан ҳеч нарса чиқмайди ғояси илгари сурилган. “Дийдор” театр-студиясининг ижодкорлари комедияни маҳорат билан саҳналаштиришган. Театр-студиянинг бадиий раҳбари, режиссёр Баҳодир Йўлдошевнинг фикрича, -“Спектаклнинг замонавий бўлиши режиссёрнинг пьессани талқин қилишига боғлиқ.Талқин янгича талқин этилса, ҳатто Гамлет ҳам ҳозирги давр қаҳрамони бўлиши мумкин”. |
|
Ответить |
23.04.2013 16:23 | #444 |
Сообщений: 1,096
+ 1,249
922/478
– 100
32/25
|
“Дийдор” театр студияси қаерда жойлашган ? Интернетдан тополмадим.
|
|
Ответить |
26.04.2013 07:02 | #445 |
Maestro, Пойтахтда шундай манзара. Аммо вилоятларда бунинг акси... На театрга ошиққан томошабинни, на томошабинга ошиққан театр актер-актрисаларини учратасиз. Охир оқибат зални талаба-ўқувчилар билан "тўлдиришга" тўғри келинади...
__________________
Beshikdan Qabrgacha ilm o'rgan! |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
28.04.2013 08:57 | #446 | |
|
Цитата:
Оффтоп: O'zingiz istiqomat qiladigan Sirdaryo viloyatidagi Olim o'jayev nomidagi viloyat teatri haqida ma'lumot bersangiz,iltimos. |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
28.04.2013 09:00 | #447 | |
|
Цитата:
Оффтоп: "Dunyo" supermarketining yonidagi ko'chadan 300 metrcha yurilganda, Kimyoviy tozlash ustaxonasi (ximchistka)ning yonidagi uy. |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
11.05.2013 22:26 | #448 |
|
Kuni kecha San'at va madaniyat institutining bitiruvchilarining ijrosida Turob To'laning "Quvvai qahqaha" ("Nodirabegim") spektaklining premyerasiga bordik. Yosh aktyorlar mahorat ila rollarini ijro etishdi. Dramani ijro etish jarayonida tomoshabin va aktyorlar o'rtasidagi muloqot yuz beryotgandek, bevosita Nodirai Davron zamonida tomoshabin ham ishtirok etayotgandek sezdi kishi o'zini.
"Nodirabegim" spektaklini Muqimiy nomidagi musiqali drama aktyorlari ijrosida ko'rgan edim. Rahmatli aktyorlar Farziddin Fayozov(Haqqul), Rustam Ma'diyev(Amir Nasrullo), aktrisa Zulayho Boyxonova(Nodirabegim)lar ijro etishgan edi. Talabalarning ham ijrosi chakki emas, ayniqsa g'azallarni ohang bilan o'qishlari, kuyga solib kuylashlari, plastik harakatlari... Kelajakda haqiqiy san'atkor bo'lib yetishadilar deya umid bildiramiz. Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 11.05.2013 в 22:29. |
|
Ответить |
2 "+" от:
|
Реклама и уведомления | |
13.05.2013 09:40 | #449 |
Freelancer
consultant
Сообщений: 1,749
+ 4,053
3,248/1,245
– 266
151/145
|
Нигора опанинг таклифлари билан ўтган жума куни Дийдор студиясига "Нодирабегим"нинг премьерасига бордик. Анча йиллардан бери театрдан бу қадар завқ олмаган эдим. Ёш актёрлар ролларни шу қадар маҳорат билан ижро этишдики, ўзимни ҳудди катта театрда, тажрибали ижрочилар олдида ҳис этдим. Режиссернинг лавҳлар билан безаган саҳнаси ҳам алоҳида таҳсинга лойиқ. Кичиккина саҳна имкониятларидан шунча катта саҳнани ярата олганларига хайрон қолдим. "Илҳом" театри деб ҳамма айюханнос соладилар, ўзимизникилар ҳам бор экан-ку
__________________
Мой ЖЖ |
|
Ответить |
3 "+" от:
|
13.05.2013 10:41 | #450 | |
Сообщений: 1,096
+ 1,249
922/478
– 100
32/25
|
Цитата:
"Ўзимизникилар" эса афсуски ўз ёғида ўзлари қовурилиб ётишибди, менимча. Бир иккита санъатшунос-театршуносдан ташқари бу театрнинг борлигини ҳеч ким эшитмаган ҳам. Ўзим интернетни роса титкилаб, қаерда жойлашганини тополмадим. Сайти йўқлигини гапирмаса ҳам бўлади. Тўғри, театр ташкил этилганига 1 йил бўлган холос, лекин театр ўз томошабинини жалб қилишни мақсад қилган бўлса, бу масалаларни ҳал қилиши лозим. Агар театрда сайтни яратиш учун маблағ етишмаётган бўлса, кўпчиликлашиб керакли маблағни йиғишимиз мумкин, Узинфоком маркази эса сайтни жойлаштириш ва дизайнини ишлаб чиқишда ёрдам берар. |
|
|
Ответить |
6 "+" от:
|
|