|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Результаты опроса: Teatrga borib turasizmi? | |||
Ha, yangi chiqqan spektakllarni qoldirmay korgani boraman. | 9 | 8.26% | |
Ba'zan-ba'zan borib turaman. | 64 | 58.72% | |
Televizorda ko'rsatilayotgan yoki video lavhalarga yozilganini ko'raman. | 21 | 19.27% | |
Teatr ko'rishni yoqtirmayman. | 15 | 13.76% | |
Голосовавшие: 109. Вы ещё не голосовали в этом опросе |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
12.02.2013 20:55 | #421 | |
Сообщений: 1,096
+ 1,249
922/478
– 100
32/25
|
Цитата:
1. Кассада терминал бор, билетлар олдинги қаторларга 9 минг, бошқалари 8 минг сўм. Кассир қизимиз хушмуомила. 2. Театрнинг фойесида фотосуратлар, спектакллврдан лавхалар бор. 3. Савдо йўлга қўйилган, шоколад, майда чуйда Ширинликлар, попкорн, сув хам сотилади. 4. Гардероб ва бошқа қулайликлар бор. P.S. upd(ate) |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
13.02.2013 14:49 | #422 | |
|
Цитата:
Баъзан инсонни яқин инсонлари, дўст-ёрлари қуршаб туради-ю, бироқ у ўз дунёқарашига мос фикрлай оладиган инсонни топа олмайди. Спектакль ана шу ҳақида. Спектаклни кўриш жараёнида негадир "Суюнчи" бадиий фильмидаги Анзират холанинг "Ичимни кимга очиб-сочишни билмайман.." сўзлари келди. Яқинларни тинглашга баъзан вақт, баъзан ўз ишларимизга ўралашиб қолганлигимиз сабаб бўлади. Ҳар бир инсоннинг ўз тақдири , ўз дунёси бор. бироқ биз яқинларимизнинг ички дунёсига кириб уларга ҳам сирдош, маслакдош бўла олишимиз керак. Спектакль бошидан охиригача рамзлар асосида қурилган. Спектакль бош қаҳрамони -Эргаш дардин кўтара олмади, юраги дош бермади. Мен спектаклнинг сўнгини Эргашни ўз жонига қасд қилган деб эмас, юрагидаги дардни кўтара олмай вафот этган деб ўйладим. Спектаклдаги сюжетлар қайсидир жиҳатдан Гоголнинг "Ревизор" асарини ҳам эслатади. Қаҳрамонлар нутқи киноялар асосида қурилган. Қайсидир қаҳрамоннинг қиёфасида молпарастлик иллатини кўрсак, кимдадир амалпарастлик, кимдадир маишатпарастлик, яна кимдадир шахсиятпарастлик иллатлари намоён бўлган. Ҳатто драма қаҳрамонларининг номлари ҳам рамзий маъно касб этади. Мен томоша қилган спектаклдаги ролларни ЭРГАШ – Фатхулла Маъсудов ХУЛКАР –Хилола Тошмухаммедова ЧЎЛПОН– Нодира Махмудова ҚЎЛДОШ – Рустам Каримов ОТАЖОН- Теша Мўминов ОЙБИБИ – Малика Иброхимова ЙЎЛДОШ – Саидкомил Умаров ҚУНДУЗ – Мохира Нурметова БОБОШ – Рихситилла Абдуллаев ОЙСУЛУВ – Гулнора Жуманазарова ОЙНУРИ – Дилноза Кубаева ПСИХИАТР – Аваз Қодиров САНИТАРЛАР – М.Қиличев, Л.Орзиев ХОФИЗЛАР -Ш.Музропов, Ш.Хуррамов ТУРДИҚУЛ – Д.Насриддиновлар ижро этишган. |
|
|
Ответить |
4 "+" от:
|
21.02.2013 06:28 | #423 |
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
|
Муаллиф ёшлигида ўша асарни катта қизиқиш билан ўқиганидан ташқари ўз ҳаётида ҳам шунга ўхшаш воқеа-ҳодисаларни кўп бора бошидан ўтказган бўлса керак... Катта ҳаёт тажрибасига эга устоздан янада сермазмун асарлар, сценарийлар кутиб қоламиз.
|
|
Ответить |
21.02.2013 17:21 | #425 | |
Сообщений: 2,785
+ 4,426
3,679/1,480
– 82
66/51
|
Цитата:
Бу исмлар деярли хаммага таниш эди. Хозирги актерлар шу даражада оммага танишми? Риторический вопрос дегандай. Шахсан менга Нигорахон келтирган исмлар нотаниш Илгариги даврларда спектакльда ролларни ким ўйнашига қараб, театрга тушиларди. Хозир эса анонсларни учратиш мураккаб, балки мен учундир. Нигора Умарова, жаноби Спарк, "саводимизни" чиқарсанглар,етакчи актерлар хақида маълумот берсанглар (неформальные), кўп яхши иш бўларди. |
|
|
Ответить |
2 "+" от:
|
21.02.2013 22:42 | #428 | ||
Сообщений: 2,785
+ 4,426
3,679/1,480
– 82
66/51
|
Цитата:
киноактер сифатида танийман, албатта. лекин кино ва театр .... в кино играют, а в театре служат. гугль ва яндексда сўраб курдим, фақат фильмография. лекин, сиз хам ёккан актерлар туғрисида ёзсангиз жуда хурсанд бўлардим, нимага десангиз шахсий фикр юзта халалуйядан афзал менинг учун. Цитата:
Спарк жаноблари, қайси актерларимизни шахсий сайти бор, очень интересно. ФБ да чи? |
||
|
Ответить |
22.02.2013 05:23 | #429 |
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
|
Бу асар ҳам истиқлол шарофати ила саҳна юзини кўрибди-да! Ўзи, куюнчак адибнинг кўп асарларида миллат тақдири ўзига хос маҳорат билан қаламга олинади.
Ҳозир ҳам баъзи драматурглар актёрига қараб сценарий ёзиш одатлари қолмаган. |
|
Ответить |
22.02.2013 10:01 | #430 |
Сообщений: 1,096
+ 1,249
922/478
– 100
32/25
|
Бу қийин савол. Умуман театрларимиз бўйича маълумот топиш қийин.
Маданият ва спорт вазирлигининг сайтида театрлар бўлими бор. Айрим театрларнинг (масалан, Ильхом, Академик рус театри, Ёшлар театри) сайтига кириб маза қиласиз. Миллий театримизнинг сайтида ҳам бирмунча маълумотлар бор, лекин кўпчилик актёрлар хақида материаллар тополмайсиз, сайт деярли янгиланмайди. Ойлик репертуар бериб борилмоқда, шунга ҳам шукур. Аброр Хидоятов номли драма театрининг эса сайти умуман йўқ, уни репертуарини ҳам тополмайсиз. Бир икки марта театрнинг ўзига бориб, ойлик спектакллар рўйхатини сўрасам топиб бера олишмади. Шахсий сайтларга келсак, кинодаги роллари орқали ҳамманинг эътиборида бўлган Миллий театр актрисалари Дилноза Кубаева, Саида Раметовалар ҳақида Гуглда маълумотлар ошиб тошиб кетган. ZiyoNETning "Arboblar" bo'limi да ҳам маълумотлар бор. |
|
Ответить |
3 "+" от:
|
|