Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Ижод хусусида сўз
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :)
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…)


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 09.05.2012 17:18   #181  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Абдуғафур РАСУЛОВ, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, профессор ДИЛГА ЯҚИН ОДАМЛАР

Цитата:
ОҚСОҚОЛ...
(Унинг сиймоси “Икки эшик ораси” романида акс этган)

Одам дегани омонат: бугун бор, эртага йўқ. Аммо одамдан қолган эзгу ишлар, ёрқин хотиралар унутилмас экан.
– Розиқ ота яшаган пайтдаги Дўмбиравот хотирамга муҳрланиб қолган. Ишкомлар меъмор қурган бинодай пишиқ, баланд, текис бўларди: орасидан қўқон арава бемалол юрарди. Ўрикзор, шаф-толизор, олмазор, нок, жийдазор, тутзорлар кўзни қамаштирарди. Ариқлардан пок-покиза сув шарқираб оқиб ётарди. Ҳеч ким водопровод деган сўзни билмасди, – дейди Ўткир Ҳошимов.
– Розиқ ота қирқ улфатга бошчи эди: унинг айтгани айтган, дегани деган эди. Отага каттаю кичик эгилиб салом берарди, одамлар йўл-йўриқ, маслаҳатни шу кайвони зотдан оларди, – дейди Мутал хожи Бегмат ўғли.
Мулла Розиқ Қосимжонов Тошкентнинг Янги маҳалласида 1875 йилда туғилган, уйининг ёнгинасидаги Абдулқосимхон мад-расасида таҳсил олган. Мадрасани тугатгач, ўзини деҳқончиликка “урди”. Янги маҳаллаликларнинг аксарияти шаҳарда қишлар, ёзни Дўмбиравотдаги боғ-ҳовлида ўтказарди. Ўтган асрнинг 30-йил-ларига келиб ишчилар шаҳарда, деҳқонлар қишлоқда муқим яшайдиган бўлдилар.
Розиқ ота Дўмбиравотда ташкил этилган жамоа хўжалигига биринчилардан бўлиб аъзо бўлди. Қарийб 35 йил аҳил звенога етакчилик қилди. У ҳалол меҳнат қилиш, дину диёнатдан тоймас-ликни бош маслак деб билди. Меҳнат қилсак, эл-юрт оч қолмайди, жаннатдай боғ-роғларимиз, серҳосил экинзорларимиз поймол бўл-майди, зилол сувлармиз булғанмайди, ариқлар кўлмакка айлан-майди, дея фикрларди Розиқ ота. Жамоа хўжалиги аъзолари ғай-рати туфайли экинзорлар кенгайди, ерга пахса деворлар ётқизилди, ўғит ташланди. Меҳнат қилганнинг тили узун бўлади, деганлари рост чиқиб қолди: нафақат Дўмбиравотликлар, балки хўжаликнинг етти бригадасидаги каттаю кичик, ҳатто баъзи туман раҳбарлари Розиқ ота насиҳатларига қулоқ тутадиган бўлишди.
Розиқ ота тиним билмади, туну кун меҳнат қилди. Лекин бирон кун беш вақт намозини, 30 кун рўзасини канда қилмади. Одамлар анойи эмас: оқсоқолни руҳий мададкор, илмли одам сифатида ҳур-мат қилади. Беш қўл баробар эмас, юртчиликда ҳар нарса бўлар-кан. Оқсоқол “қора хат” олганлар дардига дардкаш бўлди, оилавий можароларни ими-жимида ҳал қилди. Аммо амалини суистеъмол қилганлар, беш қўлини баробар оғзига тиққанлар билан тил топи-шиши амримаҳол экан. Биров оиласи бўла туриб, балоғатга етган қиз билан гап-сўз бўлди. Баъзилар жамоа хўжалиги мулкини кўр-кўрона талади. Ажаб, “давринг келди, сур, бегим” – деганларнинг қанчадан қанчаси хор-зор бўлди.
Розиқ ота ҳақиқатпараст, инсон қадрини юксак баҳолайдиган зот эди. У Ҳусан дума Исаев деган дўлвори қарияни ёқтириб қол-ди. Чунки Ҳусан ота кексалигига қарамай, қийин, ҳеч ким кўнмай-диган юмушга қўл урди. У эртадан кечгача хонадонма-хонадон юриб, зарурхоналар ахлатини бочкаларга жойлар, уларни махсус қазилган “ҳовузлар”га келтириб тўкарди (“Икки эшик ораси” романида тасвирланган “тиллахона”га). Кўпчилик Ҳусан думадан нари юрар, бурнини жийирарди. Оқсоқол эса дўсти Ҳусанбойни алқар, ёлғиз ўғли армиядан соғ-омон келишини тилаб дуо қиларди.
Иккинчи жаҳон уруши бошланиши билан Розиқ ота уч ўғлидан иккисини – Абдураҳим ва Жўравойни армияга жўнатди. Ўн ёшли Ҳаким отасининг дастёри бўлиб қолди. Уруш йиллари жамоа хўжалигидаги ҳаёт ниҳоятда жиддийлашди: қанд лавлаги етиш-тириш мажбурий юмушга айланди. Лавлаги етиштириш ниҳоятда қийин: у асосан “шарбат”да, маҳаллий ўғитда етилар экан. Қанд лавлаги етиштиришнинг фойдали томони ҳам топилиб қолди. Нон йўқ, қанд йўқ: одамлар аранг тирикчилик ўтказяптилар. Қанд лавлаги ёнғоқдай, кичкина сабзидай бўлдими, картошка, сабзи, гўшт вазифасини ўтай бошлади. Лавлаги етишгач, деҳқон лав-лагини қозонга нондай ёпиб истеъмол қила бошлади: қозон ҳам, оғиз ҳам, қўл ҳам шира. Шира кўп бўлса ҳам кўнгил озиб кетаркан.
Уруш тугади ҳамки, лавлагичилик барҳам топмади. Жангдан қайтган йигитлар жамоа хўжалигида ишлай бошладилар. Розиқ отанинг ўғиллари жамоа хўжалигида ишламоқчи эмасди. Бири қўлидан, бири оёғидан ярадор бўлганди. Амакилари Охун ака уларни шаҳарда дурусторқ ишга жойлаши мумкин эди. Розиқ ота икки ўғлини ёнига ўтқазди:
– Болаларим, мен қаридим, ёнимда бўлинглар, бирга-бирга ишлайлик, – деди. Жўравой отанинг сўзини ерда қолдирмади: жамоа хўжалиги тугагунича ўз қишлоғида ишлади.
Розиқ оқсоқол муросаи мадора қилиб яшади. Ҳалолликдан, бир баҳя бўлсин, четга чиқмади, иймон-инсофни сира унутмади. Отани ҳозирги ёшлар танимайдилар. Лекин Дўмбиравотлик қариялар ҳануз Розиқ отадаги муросасозликка, имон-эътиқодга, пок-ҳалолликка тан берадилар. Розиқ отанинг, унга ҳамнафас бўлганларнинг фидокорона меҳнатлари туфайли Дўмбиравот боғларини булбуллар тарк этмади, экинзорлар мўл-кўл ҳосилини эл-юртдан “аямади”, ариқлардаги пок-покиза, зилол сувлар “шўх-шодон” оқишдан тўхтамади.
Иккинчи Жаҳон уруши, урушдан кейинги йилларда Марка-зининг махсус топшириғи билан социалистик мусобақалар уюш-тирилди. Тошкент атрофидаги жамоа хўжаликларида Меҳринисо Убайдуллаева, Замира Муталова, Розиқ Қосимжонов сингари донг таратган деҳқонлар бор эди. Туман раҳбарлари “Шарқ тонги” жамоа хўжалигидаги Меҳринисо Убайдуллаева билан Розиқ ота орасида тузилган мусобақага бош-қош бўлдилар. Қанд лавлаги топшириш режаси бажарилгач, мусобақадошлар орасидаги шарт-нома хулосалари эълон қилинди.
Меҳринисо ва Розиқ ота кўрсаткичлари бир хил эди.Шунда мулла Розиқ ота донишмандлик қилди:
– Болаларим, замон ёшларники. Меҳринисо қизим кунни кун, тунни тун демай меҳнат қилди. Мен унинг ғайратига, фидойилигига тан бердим. Биринчи ўринни Меҳринисога берилишини сўрайман.
Убайдуллаева отанинг гапларидан мутаассир бўлди, отанинг оппоқ соқолли юзларидан ўпди. Ўша йили Меҳринисо Убайдуллаевага Меҳнат қаҳрамони юксак унвони берилди. Иккинчи ўринни олган мулла Розиқ отага Ленин ордени берилди. М.Убайдуллаева қаерда, ким бўлиб ишламасин, Розиқ отани нурли сиймо сифатида хотирлаб ўтди.
Розиқ ота роса меҳнат қилди, лекин эски уйини янгиламади; келин туширди, куёв қилди, аммо исрофгарчиликка зинҳор йўл қўймади. У умр бўйи қарғишдан, ҳаромдан қўрқиб яшади. Розиқ отадаги фазилатлар унинг тенг-тўшлари, издошлари, ўғил-қизлари, невара-чевараларига кўчди. Катта Дўмбиравот маҳалласидаги 4-мактаб-интернат ёнгинасида файзлигина бир ҳовли бор. У ерда Розиқ буванинг кенжа ўғли Ҳаким ака, невара-чеваралари яшайди. Бу хонадон чироғи сира ўчмайди, чунки уни ҳалол, имонли Розиқ ота энг қийин замонларда ёққан.

* * *
Ўткир Ҳошимов “Икки эшик ораси” романидаги Ориф оқсоқол образини яратар экан, қадрдон Дўмбиравотликларни, Розиқ отанинг файзли қиёфасини кўз ўнгидан сира йироқлаштирмади. Розиқ ота ҳаёти Ориф оқсоқол тимсолида давом этяпти.
Ответить 
"+" от:
Старый 09.05.2012 17:20   #182  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Абдуғафур РАСУЛОВ, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, профессор ДИЛГА ЯҚИН ОДАМЛАР

Цитата:
ЮРАГИДА ЎТИ БОР ПАРЧА
“Икки эшик ораси” – сержило, сертимсол роман. Унда Оқсоқол, Дума, Комил табиб, Қора амма, Раъно, Шомурод сингари характерлардан ташқари, Афанди домла, Кимсан, Самадов, Олимжон, Башорат, Фотима, Зуҳра, Рашид абзий, Парча сингари ўнлаб катта-кичик тимсоллар бор. Парча дали-ғули, ўйлаганини шартта айтиб қўя қоладиган, ўйин-кулги, тўй-хашамни ёқти-радиган, одамлар орасида бўлишни истайдиган қари қиз бўлган. Қаердаки дўриллаган овоз эшитилса, қўполгина кулги янграса, билингки, ўша ерда Парча бор. Раъно фронтга кетган эрини унутиб, раис Умар закунчи билан юриб кетади. Ҳамма аёллар фу-файка, кўн этик кийиб қишин-ёзин меҳнат қиладилар. Раъно эса келинлардай ўзига оро бериб ўсма, сурма қўйиб, бежирим кийимлар кийиб юради. Гап нимадалигини ҳамма билади. Лекин фа-қат Парчагина: “Вуй Раънохоннинг очилиб кетганини қарай-ла. Эри урушда юрган хотингаям ўхшамайди” дейди. Унинг гап-сўзларидан пичинг, сохталик йўқ. Ўйлаганини айтиб қўя қолади. Ҳамма Умар закунчидан қўрқади, фақат Парча олифта раисни, “шарват” тўла ҳовузга итариб юборади. Парча ўзи сезмаган ҳолда тўғри сўзни айтади, ноҳақликка қарши ўзича исён қилади. Уни кекса дўмбиравотликлар ҳамон эслайдилар.
Розиқ ота, Ҳусан дума, Комил табибга тенгдош Зариф ота де-ган бўларди. У миқти, оқсариқдан келган, суяги меҳнатда қотган, кўнгли тоза одам эди. Унинг Холмат, Зуфар деган ўғиллари, Нозима (Назма), Хатима (Хатма) деган қизлари бўлган. Қизлар уруш бошланганида балоғатга етган, келин бўлишга тайёр эдилар. Уруш пайтида йигитлар фронтга кетдилар, яшириниб юрганлар ҳам бўлди. Никоҳ тўйлари камайиб кетди. Уруш тугагач, Назма ҳам, Хатма ҳам қари қиз бўлиб қолган эдилар. Назма оз муддат бўлса-да, турмуш қурди. Фарзанд кўрмади, оила эгаси бўлолмади. Хатма, опаси сингари, узоқ яшади, тўқсонларни қоралаб борди. Опа-сингилларни Холмат ака, Зуфар дўхтирларнинг келинлари, невара-чеваралари оқ ювиб, оқ тарашди. Бундан 5-6 йил бурун Парча номи билан Ў.Ҳошимов романига кирган онахон тўқсондан ошиб бандаликни бажо келтирдилар. Онахонни ўлимларидан 2-3 ой бурун сувратга туширган эдик. Онахон кексайганларида бир бурдагина бўлиб қолган, майингина овозлари аранг эшитиларди. Мен энди бу онахон билан шўх дангалчи Парча орасидаги ўхшашликни топа олмас эдим...
Парча романдаги унутилмас образлардан бири бўлиб қолаверади.
Ответить 
"+" от:
Реклама и уведомления
Старый 17.05.2012 10:56   #183  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
“Tungi parvoz” ko’rsatuvi. Yozuvchi O’tkir Hoshimov bilan suhbat

Ответить 
Старый 22.05.2012 09:49   #184  
Аватар для Asror Samad
Оффлайн
нафақахўр
филология фанлари номзоди, ёзувчи
Сообщений: 52
+ 111  50/19
– 0  1/1

Uzbekistan
"Тушда кечган умрлар" романини ўқиб бўлгандан кейин қайта очишга одамнинг юраги зириллайди; зириллашга зириллайди, аммо роман яна сени ўзига чақираверади. Чунки унда аждодларинг ҳаёти бор.
Ответить 
"+" от:
Старый 22.05.2012 09:53   #185  
Аватар для Asror Samad
Оффлайн
нафақахўр
филология фанлари номзоди, ёзувчи
Сообщений: 52
+ 111  50/19
– 0  1/1

Uzbekistan
Бир масалчи шоир Ўткир Ҳошимовнинг жиғига тегмоқчи бўлди:
-Ўткиржон, Марказқўмда бюро аъзоси бўлиб сайланган эдингиз, бу ёғи қандоқ бўлди?(Коммунистик партия тугаган пайти.)
- Биласизми,-деди ёзувчи.-Менинг бюро аъзолигим сизнинг масалларингизга ўхшаган гап; бюро аъзоси бўлсам ҳам бўлаверади, бўлмасам ҳам бўлаверади, сизнинг ҳам масалларингизни ўқисаям бўлади, ўқимасаям бўлади.
Ответить 
Старый 07.07.2012 17:25   #186  
Аватар для dili
Оффлайн
School
teacher
AKA:neposeda
Сообщений: 284
+ 498  215/111
– 9  7/6

UzbekistanМой КругМой мирFacebook
"Икки эшик ораси"ни болалигимда ўқиганман. кейинчалик рус адабиётига қизиқиб кетдим. Уйимизда китоблар кўп бўларди. Орқасида лоласи бор китобларга рухсат йўқ эди. Менга фақат орқасида дўпписи бор(менимча "Ёш гвардия")ларига рухсат бериларди. Лекин Ўткир Ҳошимовнинг китобларини ҳаммамиз севиб ўқир эдик. "Дунёнинг ишлари" даги она образини бувимга ухшатар эдим. Менимча ҳозирги шошқалоқ ҳаётимизда айнан ўша асарлар камлик қилаяпти. Шу асарларнинг электрон варианти бўлса жон деб яна бошидан бошлаб ўқир эдим.
__________________
Потолкуешь с одним-возликуешь, потолкуешь с другим- затоскуешь.
Ответить 
Старый 07.08.2012 14:45   #187  
Offline ID
Аватар для Utkir Hoshimov
Оффлайн
журнал "Театр"
главный редактор
Сообщений: 65
+ 42  316/64
– 0  0/0

Uzbekistan
П А Л А К
Ҳали мактабга ҳам қатнамас эдик. Орамизда «Елим» лақабли бола бўларди. Текканга тегиб, тег-маганда кесак отар, ҳатто ёши катта болалар ҳам ундан узоқроқ юришга ҳаракат қилишар эди. «Елим» лақабини олишига сабаб, у отаси урушга кетгани-дан кейин икки йил ўтиб туғилган, онаси айтиши-ча, «қорнига ёпишиб қолган» экан.
Бир куни Елим ёмон иш қилди. Қаердандир ориқлаб кетган қора мушукни топиб келди. «Ҳозир сенларга томоша кўрсатаман», деди-да, мушукнинг думига чизимча боғлаб, биғиллатиб, дарахт шохига илиб қўйди. Анҳор бўйидаги тошлардан кўйлаги-нинг этагига тўлдириб келди. Кейин беш-олти қадам орқага чекиниб, мушукка тош ота бошлади. Бола-лардан бири «унақа қилма» деса, «Бўпти, ўзингни тошбўрон қиламан», деб хезланди. Елим тошларни шошилмай, узоқ мўлжалга олиб отар, ҳар гал тош текканида мушук аянчли миёвлар, типирчилаб, ўзини у ёқдан-бу ёққа ташлар, аммо қутулиб кетолмас эди. Охири бечоранинг оғзидан қон кела бош-лади. Биз болалар даҳшатдан қотиб, қилт этмай ту-рар, нима қилишни билмас эдик. Бир маҳал му-шукнинг кўзидан олов сачраб кетгандек бўлди-да, сўнгги бор миёвлаб, тинчиб қолди...
Бу воқеани ичимга сиғдиролмай, онамга айтиб бердим. Онам отамга айтган шекилли, кечқурун бизни ёнларига чақириб, танбеҳ берди:
— Ким ўша бола билан ўйнаса, таъзирини бераман! — деди. Сўнг бир зум ўйлаб турди-да, қўшиб қўйди: — Балки айб болада эмасдир. Палаги нопок...
Отамнинг гапини яхши тушунмаган бўлсам-да, Елимдан нарироқ юрадиган бўлдим. У еттинчи синфни битириб, бошқа ўқимади... Университетда ўқиб юрган кезларим Елим одам ўлдириб, ўн йилга кесилиб кетганини эшитдим.
Орадан кўп йиллар ўтди. Билмадим, ўттиз йилми-ўттиз беш йилми... Куз кечаларидан бирида дарвоза тақиллаб қолди. Чиқсам, телпак кийган нотаниш одам турибди.
— Танимадинг-а, — деди эски қадрдонлардек елкамга қўл ташлаб. — Мен... фалончиман.
Ростини айтсам бунақа исмли одамни эслай ол-мадим. Отини қайта сўраган эдим, илжайди.
— Елимман.
Шунда «эски қадрдоним» ёдимга тушди.
— Сенга бир масалада келдим, — деди мақсадга кўчиб. — Ўғлим арзимас нарса билан қамоққа тушиб қолди. Шунга бир ёрдам бериб юборсанг...
— Мен терговчини танимайман, — дедим.
— Сен уларни танимасанг, улар сени танийди-ку!
Очиғи, ўғлининг «арзимаган нарса билан» қамалганига ишонмадим. Бунақа ишларга аралаш-маслигимни айтдим. Елим хафа бўлди.
— Бўпти, сен бўлмасанг, бошқаси топилиб қолар, деди-да, кетаверди...
Ўғлининг қисмати нима бўлганини билмайман-у, орадан тағин беш-олти йил ўтиб, нохуш хабар эшитдим. Елим хотин, бола-чақаси билан ажрашиб, қўшни маҳалланинг чеккароқ кўчасидан ҳовли сотиб олган экан. Қиш кунларидан бирида уйига ўт кетибди. Одамлар ўтни ўчиришиб, ичкари кириш-са, Елимнинг куйиб кетган жасади ётганмиш. Негадир оёқ-қўли сим билан чандиб боғлаб ташланган экан...
Бечорага ачиндим. Отамнинг сўзлари ёдимга тушди: «Палаги нопок... »

__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ.
Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом.
Ответить 
Старый 07.08.2012 14:48   #188  
Offline ID
Аватар для Utkir Hoshimov
Оффлайн
журнал "Театр"
главный редактор
Сообщений: 65
+ 42  316/64
– 0  0/0

Uzbekistan
Л А Ф 3
Халқимизда «Ваъда вафо — марднинг иши», «Арслон изидан қайтмас, йигит сўзидан», деган мақоллар бор. Буни исботловчи мисоллар ҳам етарли.
Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг васияти би*лан тахтга ўтирган Ҳумоюн отаси каби жасур, доно ва софдил инсон бўлган. Шаҳаншоҳ вафотидан кейин ака-укалар орасида бошланган тож-тахт талаши салтанатни таҳликали аҳволга солиб қўяди. Рақиблар вазиятдан усталик билан фойдаланиб, хуружга ўтишади. Бир жангда бобурийларга қарши курашаётган Шерхоншоҳнинг қўли баланд келиб, Ҳумоюн чекинишга мажбур бўлади.
Ҳиндистонда дарё кўп. Чауза дарёсидан ўтаёт-ганларида Ҳумоюннинг оти чўкиб, ўзини ҳам сув остига тортиб кетади. Подшоҳнинг бахтига ҳўкиз терисидан ясалган мешда сузиб келаётган бир одам уни кутқариб қолади. Шунда миннатдор шоҳ оғзидан: «Сенга тахтимни берганим бўлсин», деган мазмунда гап чиқиб кетади. Пойтахтга етиб келишгач, мешкобчи шоҳга ваъдасини эслатади. Ҳумоюн ақл-бовар қилмас иш қилади: сарой аъёнларининг эъти-розига қарамай, мешкобчини тахтга ўтказади.
«Ҳумонюннома» асарида Гулбаданбегим бу ҳодисани бир оз оғриниб тасвирлайди: «Бу воқеадан сўнг подшоҳ ўша саққо ғуломни тахтга ўтқазиб, ҳамма амирлар унга кўриниш берсинлар, ғулом эса кимга нимани хоҳласа, ҳадя этсин ва мансаб берсин, деб буюрдилар... Икки кунга бу ғуломга подшоҳликни бериб қўйдилар... »

__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ.
Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом.
Ответить 
Старый 08.08.2012 17:46   #189  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Ўткир Ҳошимовнинг "Аждарнинг тавбаси" китобига жиддий юморга йўғрилган асарлар - "Икки карра икки-беш", ҳажвий ҳикоялар, "Шумлик туркуми"даги воқеалар киритилибди.
Айниқса, бир пайтлар 1985 йилларда ўқиб, кейин топа олмай юрган ҳикоям "Қизил қарға" (XX аср эртаги)ни мароқ билан ўқидим. "Мўминтой"нинг "жиддий ҳаёти"-ку аёлини Дубайга жўнатиб уй бекачига айланиб қолган эркакларга бағишланади. "Фармонбиби плюс"га-ку гап бўлиши мумкин эмас. Замонамиз Фармонбибиси Саид Аҳмаднинг Фармонбибисидан ўта фарқ қилади- крутой, шейпинг билан шуғулланадиган ништяк, бизнесмен кампир. Ўқиб маза қилдим.

Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 13.08.2012 11:12   #190  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook


O'tkir Hoshimov. Adabiy o'ylar.
Ответить 
"+" от:
Ответить




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2024, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх