Реалликка кўчган виртуал бирлик
Сиз суратда кўриб турган мана бу ёшлар аслида бир-бирларини деярли кўришмаган. Аммо, суратни кўрган киши уларни анча қадрдон бўлса керак деб ҳаёл қилади. Аслида ҳам шундай! Аммо, бир-бирини кўрмаган инсонлар қанақасига қадрдон бўлишади? Сабаби оддий – Интернет. Аниқроғи, форум. Яна ҳам аниғи – ZiyoUZ форуми.
https://img.uforum.uz/images/659483.jpg Хуллас, форум орқали бир-бирлари билан анчадан таниш форумдошлар ош мажлиси ташкил этиб, учрашишга қарор қилишган эди. Юқоридаги сурат эса айни шу мажлисда тасвирга олинган. https://img.uforum.uz/images/7781176.jpg Ажойиб паловхонтўра ҳамда турли мавзулардаги қизғин суҳбат – йиғилишни жуда безади. Дарвоқе, суратдагилар орасидан 5 нафари UForum нинг ZiyoNET бўлимида сизу бизга анча танилиб қолган қадрли форумдошларимиздир! https://img.uforum.uz/images/3911203.jpg Хўш, ўзга форумнинг бу йиғинини кўз-кўз қилишдан муддао нима эди? Буни эса зукко форумдошларимиз аллақачон англаб етишди, шундай эмасми?!! |
Цитата:
|
Цитата:
|
Цитата:
Футбол устидан мардларча "ғалаба" қозонгандан кейин, энди ош билан курашиш керак. Суратлардан келиб чиқсак, аниқ айтишим мумкинки, муҳтарам форумдашлар биринчи раундда "енгилишган": Биринчидан, ош устидан "ғалаба" қозониш учун уни албатта қўлда (қошиқсиз) ейиш керак. Шунда мазали туюлади... (кейин, анча-мунчаси лагандан оғизгача бўлган масофани босиб ўтгунча сирли равишда "ғойиб бўлади" ;-)). Иккинчидан, чойхонапаловни ноҳорги ошга келгандек стулда эмас, чордана қуриб ўтириб ейиш керак... Гашти бошқача бўлади, тўйганингизни сезмайсиз... Учинчидан, ош билан қўшиб ейишга албатта турп, кўкатлар ёки бирорта серпиёз салат бўлиши керак... Идеал вариант - турптарашдан ўтказилган турпга тузланган помидорни майда қилиб тўғраб, бироз пиёз аралаштириш. Ҳам иштаҳани очади, ҳам ҳазм қилади... Қўй гўшти ва ёғига бўлган паловхонтўрага суратдагидек винегрет тўғри келмайди ахир! Бу очиқдан-очиқ паловхонтўранинг устидан кулиш, мен сизга айтсам ;-)... Тўртинчидан, "Ошхўрлик қилиш қодалари" нинг 3 моддаси, 5 бандига мувофиқ, ош мажлисларида паловхонтўра ҳеч қачон(!) оч рангли (оқ, сариқ ва х.к.) лаганга сузилмайди (унақа қилиб қудалар уйга мехмонга келганда стенкадаги чинни лаганни мақтаниш учун сузилади). Лаган албатта ка-а-а-тта, иложи борича япалоқ (чети кўтарилмаган) ва энг асосийси - сополдан бўлиши керак... Бешинчидан, чойхонапалов билан суратдагидек қора чой эмас, балки "мижоз" жой ичилади (бир чойнак учун таркиби: бир ярим ҳисса кўк, бир ҳисса қора чой, бир чимдим "кийик ўти"). Чойнак тунука ёки темир эмас - албатта сопол, жуда бўлмаса, чинни бўлиши керак... PS: Қолган шунча ошни нима қилдинглар, "номардл-а-а-ар"!? :-) PSS: Вақт топиб йиғилганлигингиз жуда ҳам зўр бўлибди... PSSS: Одатда, ўсиб келаётган ёш авлодга азалий қадриятларимиз юзасидан бир шингил қимматли фикрлар билдирган тажрибали ошхўрлар кейинги ош мажлисига мўътабар мехмон сифатида таклиф этиладилар. Миллий урф-одатларимизга асосан - мехмондан пул олинмайди ;-). |
Цитата:
Цитата:
|
Цитата:
|
Цитата:
So`z isboti bilan endi. O`zingiz bir boshlab, ko`rsatib bermasangiz bo`lmaydi. Azizlar, bu ahvolda besamar bahs yana aaaancha davom etadi. Shuning uchun bir biror yakshanbani belgilab putbolni boshlab yuborish kerak. |
Цитата:
Фақат... мен тасвирлагандек бўлиши учун ошҳўрлар жуда ҳам синашта бўлишлари шарт. Яъниким, ош остидаги "кўмма"га интилишда бир-бирларидан ҳеч ҳам исиринмасликлари, "сен е, мен е" қилиб тўмтоқ мулозамат қилиб ўтирмасдан ошни талашиб ейишлари, лаганни чой билан чайқаб ичишда худди ўн авлоди аристократ ўтгандек бурун жийирмасликлари керак...;-). Кейин, паловхонтўрани ошхўрларнинг ўзлари тайёрлашлари лозим. Мен эса, афсуски, чойхона палов қилишни билмайман... Яхши ассистент бўлишим мумкин... Валдираб турадиган ;-). Агар шундай бўлмаса, бундай "ошхўрлик" ҳақиқий ошхўрликнинг аянчли сояси... ;-) Айтмоқчи, "Божалар" таомини тайёрлаб беришим мумкин. Қўрқманг, "Божалар" гуруҳи иштирокчиларидан тайёрланмайди ;-). Эҳ, "ул таомни емабсиз - бу дунёга келмабсиз!" ;-)... Бунинг учун ўзаро божа бўлиш ҳам шарт эмас ;-). Овга боришга ким тайёр? 30 тача ёввойи кабутар овлаш керак бўлади... |
Оффтоп: Цитата:
|
Цитата:
Shu paytdan jaaa katta osh emas, balki kichkinagina, ZiyoUzchilarga o`xshab bitta osh tashkillashtiraylik. Ana siz bunga bosh qosh bo`ling. Siz uzundan-uzoq qilib, mahorat bilan ta'zifini keltirgan OSHni esa ana o`sha nda maslahatlashib olasmiz. Bu yig`ilishni esa "KATTA OSHning kichik masalahti" deb atay qolaylik. A labay, bir nima deganday bo`lyapsizmi Forumdoshlar?! |
Текущее время: 16:43. Часовой пояс GMT +5. |
Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2024, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод:
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»